Инчеон-2014. Ихтиёр Наврўзов бронза медали соҳиби!

Narzulla Saydullayev
28 сен 2014, 15:20
Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг эркин кураш баҳсларида бугун навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
65 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Ихтиёр Наврўзов бироз олдин делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Ихтиёр дастлабки босқичда қатарлик Абдулраҳмон Иброҳимни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса тожикистонлик Залимхон Юсуповга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Юсупов финалга йўл олгани учун Ихтиёр ўтиш турнирида иштирок этди. Бу босқичда у қирғизистонлик Улукман Маматовдан устун келди.

Бронза медали учун баҳсда Наврўзов Томоцугу Ишида билан баҳслашди ва рақибни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида энди 1 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медали бор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com