UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  26 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4

"Имкон" жамоаси қайта тикланмоқда Янгиликлар

"Имкон" жамоаси қайта тикланмоқда

Бундан бир неча йиллар олдин ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Олтиариқнинг “Имкон” жамоаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Ҳозирги кунда мазкур жамоани қайта тиклаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мазкур жамоа раҳбарияти томонидан махсус йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда “Имкон” футбол клубини қайта тиклаш ва жамоанинг янги мавсумда Про-лига “В” гуруҳида иштирок этишини таъминлаш ва бу борада зарурий тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда жамоа бошлиғи ва бош мураббий масаласига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, Олтиариқ футболи ривожи йўлида меҳнат қилиб келаётган Мухаммадзиёҳиддин Мирзаев “Имкон” футбол клуби раиси сифатида фаолият юритадиган бўлди. Тажрибали мураббийларидан бири Камол Жўнашев “Имкон” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Жамоа аъзолари эртадан мавсумга тайёргарликни бошлашади. Мураббийлар штаби жамоа сафига маҳаллий футболчиларни таклиф этишни режалаштирмоқда. Машғулотлар Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида жойлашган “Имкон Арена” стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика