UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  1 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  8 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Нима ҳам дейиш мумкин. Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин? Йигитлар охирги дақиқагча курашишди, ҳаттоки ғалаба қозонишга ишонишди. Улар курашувчанлик ҳислатларини кўрсатишди. "Олимпик"дан олинган бир очко ҳам олтинга тенг",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- "Бунёдкор" икки киши кам бўлиб характер кўрсатди. Бу футболчиларнинг иродасими ёки машғулотларда ишланганларнинг самараси?

- Ҳаммаси биргаликда бўлди. Йигитлар жуда йиғинчоқлик билан ўйин кўрсатишди. Мураббийлар, жамоанинг меҳнати. Бизда ҳамма бир-бирига кўмаклашади. Йигитлардан афсусда эмасман. Тўғри, ғалабани сақлаб қола олмадик. Футболчилар сони тенг бўлганида бошқача ўйин гувоҳига айланардик. 

- Маҳмуд Маҳамаджонов ўтган ўйинда ҳам захирада қолганди. Бугун ҳам у захирадан тушди ва яна алмаштирилди...

- У билан ҳеч нарса бўлгани йўқ. Мураббий сифатида бу руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман. Балки терма жамоага чақирилмаганигадир. У ўзини кўрсатиши керак. Маҳмуд иқтидорли футболчи. Хотиржам ишлаши, шуғулланиши керак. 

- Агарда жамоада қолсангиз иккинчи даврага селекция ва тайёргарлик режасини ишлаб чиқдингизми? Таркиб кучайтириладими? Жамоада қолиш қолмаслигингиз ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда...

- Менинг режам фақат "Пахтакор" билан ўйинга қаратилган. Агарда жамоада қолсангиз деган саволингизга келсак. Отамни бир гапи бор: "Ит хурар, карвон ўтар". Одамлар бизда нима бўлаётганини билишмайди. Мен ҳозир фақат қўл остимда бор йигитлар ҳақида гапиришим мумкин. Таркиб кучайтирилиши борасида раҳбариятдан сўраганингиз маъқул.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика