UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

Илҳом Юнусов: "Терма жамоадан таклиф олиш ҳар қандай футболчини хурсанд қилади" Янгиликлар

Илҳом Юнусов: "Терма жамоадан таклиф олиш ҳар қандай футболчини хурсанд қилади"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Вьетанмга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган.
Қаршининг "Насаф" клубидаги ёрқин ўйинлари орқали ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов ҳам бу йиғинга чақирув олди. Ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Юнусовдан интервью олди. Унинг асосий қисмини сизларга тақдим этамиз.

- Клубдаги фаол ўйинларингиз туфайли Миржалол Қосимов эътиборига тушиб Вьетнамга қарши ўйиндан олдинги йиғинга чақирув олдингиз. Бу чақирувни қандай қабул қилдингиз?
- Албатта, терма жамоадан таклиф келса, ҳар қандай футболчи хурсанд бўлади. Миллий терма жамоада ким ҳам ўйнашни хоҳламайди дейсиз! Шу боис таклифдан менинг ҳам бошим осмонга етди. Менга ишонч билдириб таклиф этишган экан, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Айни пайтда 31 ёшдасиз. Бундай ёшдаги футболчиларнинг терма жамоадан чақирув кутишлари қийин. Сиз ҳам буни кутмаганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, терма жамоадан таклиф тушади деб ўйламагандим. Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Ўз ўйиним билан терма жамоа мураббийлари эътиборига тушганимдан мамнунман.


Бобур Турсунов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика