

"Қизилқум"нинг тажрибали футболчиси Илҳом Юнусов "Обод"га қарши ўйинда пенальтидан гол киритиб ҳисобни очди.
Эслатиб ўтамиз, у бунгача "Машъал" (2та) ва "Шўртан" жамоалари дарвозасига ҳам пенальтидан гол киритишга муваффақ бўлганди.
Бундан ташқари футболчи ўтган турда "Олмалиқ" дарвозасига ҳам йўл топа олганди.
Демак, Илҳом Юнусов 4 та турдан бери майдонни голсиз тарк этмаяпти.


