UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  11 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  175 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Икром Алибоев: «Ҳатто хориждан ҳам таклифлар олгандим» Янгиликлар

Икром Алибоев: «Ҳатто хориждан ҳам таклифлар олгандим»

Амалдаги чемпион - «Локомотив» ўқув-машғулотлар йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттирмоқда.

Биз жамоанинг БААга жўнаб кетиши олдидан "Локомотив" билан амалдаги шартномасини яна 2 йилга узайтирган ярим ҳимоячи Икром Алибоевдан интервью олдик. 

- Икром, ўтган мавсум «Локомотив» учун кутилганидан ҳам омадли келди - жамоангиз кетма-кет иккинчи йил «олтин дубль» қайд этди. Бу муваффақиятнинг бош омили рақобатдан холи бўлганингларми ёки...?

- Ғалабаларимизнинг асосий сабаби - мураббийларнинг тинимсиз изланишлари ва меҳнатлари. Қолаверса, клуб раҳбариятининг юксак эътибори ҳам муҳим аҳамият касб этди. Яна шуни қўшимча қилишим керак, бизда ажойиб ва аҳил коллектив, яъни жамоа йиғилган.

Рақобатга келсак, ундан холи эмасдик. Мисол учун, иккинчи даврада «Насаф» изма-из таъқиб этди. Айни шу ҳолат бир лаҳзага ҳам бўшашишимизга йўл қўймади.

- «Локомотив»нинг чемпионатдаги энг қийин ғалабаси сифатида қай бирини тилга оласиз?

- Аслида осон ўйиннинг ўзи кузатилмади, ҳисоб. Лекин биринчи давра доирасида «Пахтакор»га қарши кечган сафар ўйинида жуда қийналдик. Ўша учрашувни энг мураккаблари қаторига қўшиш мумкин.

- Жамоанинг энг аламли мағлубияти-чи?

- Қизиғи, аламли мағлубият ҳам «Пахтакор» билан ўйинда рўй берди. Иккинчи даврадан ўрин олган ўзаро учрашувда сезиларли устунликка эришганимизга қарамай, буни натижада акс эттиролмадик.

- «Шўртан» майдонидаги мағлубият тасодифмиди?

- Йўқ. «Шўртан» ўша куни ҳақли ғалабага эришганди. Шахсан мен «Шўртан»дан қабул қилинган мағлубиятни тасодифга йўймайман. Ғузорликлар ажойиб ўйин кўрсатиш асносида устун келишганди.

Эътибор берган бўлсангиз, «Шўртан» ўз майдонида пойтахтнинг барча жамоаларини мағлубиятга учратди. Шунинг ўзиёқ фикрим тўғрилигига асосдир.

- Кўпчиликнинг фикрича, «Локомотив»да икки нафар бош мураббий бор: Йеличич ва Микляев. Клуб футболчиси сифатида бу мураббийларнинг асосий ваколатлари ҳақида маълумот бера оласизми: ким таркиб тузади, ким кўрсатма беради?

- Ҳар иккиси машғулотларни бирдек бошқаради. Тўғри, ишнинг катта қисмини Мирко Йеличич бажаради. Дейлик, ўйинлар учун тактикани ҳам, кўрсатмаларни ҳам айнан австралиялик мураббий белгилайди.

Билишимча, Миркода PRO-лицензияси йўқлиги сабаб, расмий ҳужжатларда Андрей Микляев бош мураббий сифатида кўрсатилмоқда.

- Мавсум якунлангач, сизда бироз иккиланиш кузатилди. Зеро, олдингизда жамоада қолиш ёки бошқа клубга ўтиш масаласи кўндаланг турганди. Мана, охир-оқибат, «Локомотив»да қолдингиз. Бир тўхтамга келишда нечоғли қийналдингиз?

- Аслида бу борада ортиқча бош қотирмадим, ҳисоб. Ахир «Локомотив» мен учун худди иккинчи уйдек бўлиб қолди. 6 йилдан буён «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қиляпман.

Тўғри, бошқа жамоалардан жуда кўп таклифлар тушди. Хусусан, хориж клубларига ҳам чақиришди. Лекин якунда «Локомотив»да яна 2 йил ўйнашни маъқул кўрдим.

- Хорижда фаолият юритиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Нима учун бундай имкониятдан фойдаланмадингиз?

- Ҳа, хориж клублари таклифлари молиявий томондан зўр эди. Лекин айни пайт бундай чорловларни қабул қилишда шошилмаслигим керак. Ҳар ҳолда, салоҳиятимни яхшироқ чемпионатлар ва кучлироқ клубларда синаб кўришни хоҳлайман.

- Қизиқ, айнан қайси клублар сиз билан алоқага чиққанди?

- Келинг, шу ҳақда гапирмайлик. Ахир транфсер амалга ошмади-ку! Айтмоқчиманки, энди жамоалар номини айтишдан маъно йўқ. 

- Кўплаб футболчиларимиз вақтида хориж жамоалари таклифини қабул қилмай, кейин афсусланишган. Яъни фурсатни бой беришган...

- Насиб этса, менда хорижга чиқиш учун ҳали имконият бўлади. Юқорида айтганингиздек, ҳар бир футболчи легионер мақомида ўйнашни орзу қилади. Табиийки, менда ҳам шундай ният йўқ эмас. Хуллас, легионер сифатида ўйнашга ҳали улгураман.

- «Локомотив»да қолишингизнинг асосий омили нима?

- Клубда ҳаммаси кўнглимдагидек. Муҳими, жамоада ўз ўрним борлигини биламан ва бундан хурсандман. Аввалги мавсум олий лиганинг 30та ўйинидан 22тасида майдонга тушдим.

Жароҳатланмаганимда, балки бу статистика янада яхшироқ бўлармиди? Хуллас, асосий омил - бу ерда бахтиёрликни ҳис этяпман. Шуларни ҳисобга олиб, «Локомотив» билан шартномам муддатини узайтирдим.

-  Янги мавсумдан эътиборан йўлга қўйиладиган Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар олдига катта талаблар қўйилмоқда. Дейлик, футболчилар махсус нормативларни топширишлари шарт. Сизнингча, ўзгаришлар қандай натижа беради?

- Очиғи, бирданига ва бироз кутилмаганда чиқарилган бундай қарорлар ҳамма қатори мени ҳам ҳайрон қолдирди. Ўзгаришлар футболимиз ва айнан ўйинчиларга нима беришини эса вақт кўрсатади. Олдиндан баралла гапириш қийин. Бундай тизимда бирор марта ўйнаб кўрмаганмиз.

Чемпионатда ўйинлар сони кўпайгани яхши. Шу аснода кўпроқ амалиётга эга бўламиз. Менимча, Суперлига олий лигадан кескин фарқланса керак. Хусусан, рақобат ошиши тайин. Нормативларга келсак, бу футболчиларда масъулиятни оширади. 

- Ҳа, нормативлардан кўзланган мақсад аниқ - футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини юқори даражага олиб чиқиш. Белгиланган меъёрий талаблардан ўтган дўстларингиз ва танишларингиз билан гаплашгандирсиз. Улар нима дейишяпти?

- Шубҳасиз, жисмоний тайёгарлик ҳар бир профессионал футболчи учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзи футболчилар жисмоний ҳолатни мустақил назорат қилиб боришлари шарт. Чунончи, майдондаги ҳаракатлар қандай чиқиши аввало, жисмоний тайёргарликка боғлиқ.

Кўп клубларда жисмоний тайёргарлик даражаси пастлиги учун ҳам, ўйинлар суръати тахминан 70-дақиқадан ке-йин пасайиб кетади. Шуни инобатга олсак, норматив талаблари жуда ўринли. Тўғри, қабул қилинган меъёрлар ҳақида нимадир дейишим қийин. Бу масалада мутахассислар фикрини эшитиш маъқул.

- «Локомотив» ҳозирги таркиби билан ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичидан чиқа оладими? Ўтган йилги омадсизликдан тўғри хулоса чиқардингларми? 

- Гуруҳ босқичидаги жамоаларнинг ҳаммаси биз учун янги рақиб. Ҳеч бири билан тўқнаш келмаганмиз. Жамоамиз салоҳиятини назарда тутиб айтсам, бу гуруҳдан бемалол чиқиш мумкин, менимча. Ҳар ҳолда, рақиблар орасида енгилмайдигани йўқ. Албатта, барчасини амалда уддалаш йўлида бор кучимизни сарфлаймиз.

Эсласангиз, ўтган йили гуруҳ босқичида қайсидир маънода сифатли футбол кўрсатган эдик. Лекин сўнгги дақиқалардаги омадсизлик сабаб, «плей-офф» раундидан четда қолдик. Эҳ, қандай зўр имкониятларни қўлдан чиқариб, муҳим очколардан мосуво бўлгандик...

Ўйлайманки, бу йил ўша хатоларни такрорламаймиз ва ғалабали юриш билан мухлисларга байрам улашамиз. Бундай дадил гапиришимга етарлича асос ва сабаблар бор. Энг асосийси, ОЧЛда ўзига яраша тажриба тўпладик.

- Ўтган мавсум аввалида рақамингизни ўзгартирдингиз. Ҳаётингизда туғилган кунингиздан ташқари, 9-рақам билан боғлиқ яна нимадир борми?

- Ҳа, айнан 9 январь куни дунёга келганман. Бу сафар ҳам туғилган кунни Ватандан ташқарида нишонлашга тўғри келди. Лекин ҳаётимда 9-рақам билан боғлиқ бошқа ҳеч нима йўқ.

Аввало, рақам ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини айтишим керак. Аслида менга 10-рақам кўпроқ ёқади. Бироқ «Локомотив»да «10»нинг эгаси бор -  Марат Бикмаев. Аввалги мавсум бошида менга 9-рақамли футболкани таклиф қилишди. Ўша пайт бу рақам бўш эди. Натижада ўйлаб ўтирмай, уни қабул қилдим.

- Янгиер футбол мактаб интернатидаги таҳсилдан сўнг Республика олимпия захиралари коллежида шуғуллангансиз. Лекин 3 йиллик таҳсилдан кейин сизни коллежда олиб қолишмаган экан...

- Тўғриси, бунинг сабабини ўзим ҳам билмайман. Мендан футболчи чиқмаслиги, гавда тузилишим талабга жавоб бермаслигини айтишган. Яхшики, мураббийим Рустам ака Арипов ўз ҳолимга ташлаб қўймади. Яъни яқин дўстим Қувондиқ Рўзиев билан коллеждан «ҳайдалган» бўлсакда, мураббийимиз биз билан алоҳида ишлади.

Муҳими, келажакда муносиб футболчи бўлишимизга ишонтира олди. Айнан Рустам аканинг далдалари кучимизга куч, иштиёқимизга иштиёқ қўшганди. Акс ҳолда, бутунлай тушкун ҳолатда қолардик. Шукрки, мураббийимиз меҳнатлари зое кетмади. Фурсатдан фойдаланиб, Рустам акага яна бир бор миннатдорчик билдираман.

Футболдаги биринчи устозим - Музаффар Бекназаровдан ҳам бир умр қарздорман. Янгиер футбол мактабида айнан шу кишининг ёрдами билан илк қадамларни қўйганман. Рустам Арипов билан эса 11 йилдан буён Тошкентда биргамиз. Ҳар бир ўйинимни алоҳида таҳлил қиламиз. Бу инсонни қанча мақтасам, шунча кам.

Бизни ўқишдан чиқариб юборишганида, ўз ёрдамларини аямай ётишга ҳам жой топиб берганди. Қолаверса, еб-ичишимиздан доимий равишда хабардор бўлиб турди. Ўзбек футболи учун бундай жонкуярлар жуда зарур. Рустам Арипов айни пайт  «Пахтакор» аёллар клубида бош мураббий сифатида ишлаяпти. Умуман, бу мураббий исталган жойда ишлаб кетади. Яқин йилларда яхши жамоаларда фаолият юритишига ишонаман.

- «Локомотив»га келишингизга Равшан Бозоров сабабчи бўлган экан. Шу ростми?

- Рустам Арипов коллеждан кетган болалар учун «Тошкент» жамоасини тузиб, унинг иккинчи лигада ўйнашини таъминлаганди. Бир амаллаб ўзимизга форма харид қилдик, ижара асосида майдон олдик. Шу тариқа 2011 йилни иккинчи лигада ўтказдик. Ҳар ҳолда, ёмон ўйин кўрсатмадик, дейлик, Мустақиллик кубоги финалига чиқдик.

Ўша мавсум «Локомотив» олий лигага чиқиш масаласини ҳал қилди. Янги йил арафасида «Тошкент» ва «Локомотив»нинг иккинчи лигадаги жамоаси ўртасида назорат ўйини ташкиллаштирилди. Учрашувдан кейин эса жамоамиздан мен ва яна 9 нафар футболчини «Локомотив» йиғинига таклиф қилишди.

Ўшанда бизни айнан Равшан Бозоров саралаб олганди. Муҳими, унинг назарига тушган болалар ҳозир асосан олий лигада ўйнамоқдалар - Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов, Дониёр Усмонов, Темур Усмонов.

- Интервьюларда бразилиялик Диегони кўп тилга олгансиз. Бу футболчи кумирингизми?

- Ҳа, шундай. 2007 йилги Америка кубогида Диегога меҳрим тушганди. 2008 йили Пекинда ўтказилган Олимпиада баҳсларида ҳам унинг ўйинларидан ўзгача роҳатланганман. Қолаверса, Диего «Вердер»ни ўз ортидан бошларди.

Шу-шу у чин кумиримга айланган. Ҳозир ҳам ўйинларини ижтимоий тармоқларда томоша қилиб бораман. Айни пайт фаолиятини Бразилияда давом эттиряпти. Аниқроғи, машҳур «Фламенго» клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

- Кун тартибига нечоғли амал қиласиз? Икром Алибоев одатий бир кунда вақтни нималарга сарф-лайди?

- Кун тартибим жуда оддий. Клуб базасида яшайман. Ҳали бўйдоқман, шундай экан, базада туриш энг тўғри йўл. Эрталаб якка ўзим шуғуллансам, куннинг иккинчи ярмида жамоа машғулотларида қатнашаман.

Кечки овқатдан сўнг дўстлар билан ТТЗ даҳаси бўйлаб сайр қиламиз. Кейин интернет тармоқлари ва PlayStation ўйинига озгина вақт ажратаман.

Охирги вақтларда китоб мутолаасидан бироз узоқлашиб қолгандим. Бу йил яна яхши китоблар олиб қўйдим. Мен ўқиган охирги китоб - Фарҳоджон Нишонов қаламига мансуб «Афғон шамоли». Айнан саргузашт жанрига қизиқишим баланд.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди  "Интерфутбол" гаазетаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика