UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  4 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  16 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  434 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун яхши ўйин ўтказдик ва кутганимиздек бўлди. Рақиб ёш жамоа бўлишига қарамасдан муносиб харакат қилди. Вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитлар эса уларга имкон қолдиришмади. Юқори прессинг қилишди ва ҳужумларни тезда ривожлантиришди. Олдимизга гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси турибди. Шу боис бугун йирик ҳисобда ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлимда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Лекин қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумчилар вазиятлардан фойдаланишда янада аниқроқ харакат қилишлари керак. Футболчиларга раҳмат айтаман. Умумий планда улар кўрсатмаларни бажаришди", - дейди Сервер Жепаров. 

- Риан Исламовни ўсмирлар терма жамоасида ўйнаётган вақтидан биламиз. Унга катта футболда нима етишмаяпти?
- Риан жуда яхши футболчи. Фақат унга вақт керак. Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтказди. Ўйин амалиёти етарли бўлмаётганди. Риан бугун иккинчи 90 дақиқа ўйинида тўп тепди. 80-дақиқаларда алмаштиришни ўйлагандик. Унда катта салоҳият бор. Шу боис охиригача имкон бердик. Кучли томонларини кўрсата олди. Айтганимдек вақт ва ўйин амалиёти зарур. 

- ОТЖ таркибига кира олмаганлар учун кубок баҳслари қанчалик фойдали бўляпти?
- Кубок баҳсларида ўзини кўрсатиши учун барчада имкон бор. Уларга доим буни айтиб келаман. Шу орқали спорт формаларини ушлаб туришади ва ўйин амалиёти олишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика