UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  14 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

Иккинчи бор Уругвайга қарши ўйнаймиз Янгиликлар

Иккинчи бор Уругвайга қарши ўйнаймиз

22 март куни Ўзбекистон терма жамоаси “China Cup” мусобақаси ярим финалида Уругвай билан ўйнайди.

1930 ва 1950 йилларда дунёда тенгсиз бўлган Уругвай иккинчи бор бизнинг терма жамоага қарши учрашув ўтказади. Биз ўқувчиларимизга Уругвай терма жамоаси ҳақида маълумотлар беришга қарор қилдик.

УРУГВАЙ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
Ла селеста
Конфедерация: КОНМЕБОЛ
Федерация: Уругвай футбол Ассоциация
Бош мураббий: Оскар Табарес
Сардор: Диего Годин
Энг ўйин ўтказган: Диего Годин (125) ва Макси Перейра (125)
Энг кўп гол урган: Луис Суарес (55)
Уй стадиони: "Сентенарио"
ФИФА рейтингидаги ўрни: 7 (2019 йил, февраль)
Энг юқори ўрни: 2 (2011 йил, июль)
Энг пастки ўрни: 76 (1998 йил, декабрь)
ФИФА коди: URU

Биринчи ўйини
1901 йил 16 май

Монтевидео, Уругвай
Уругвай - Аргентина 2:3

Энг йирик ғалаба
1927 йил 6 ноябрь

Лима, Перу
Уругвай - Боливия 9:0

Энг йирик мағлубият
1902 йил 20 июль

Монтевидео, Уругвай
Уругвай - Аргентина 0:6

Жаҳон чемпионати
Иштироклар сони
: 13 марта (биринчи марта 1930 йил)
Энг юқори натижаси: Чемпион (1930 ва 1950 йил)

Америка Кубоги
Иштироклар сони:
39 марта (биринчи марта 1916 йил)
Энг юқори натижаси: Чемпион (1916, 1917, 1920, 1923, 1924, 1926, 1935, 1942, 1956, 1959, 1967, 1983, 1987, 1995 ва 2011 йил)



Уругвай футбол Ассоциацияси 1923 йилда ФИФА аъзосига айланган. 1916 йилдан буён КОНМЕБОЛ аъзоси. Уругвай дунёдаги энг кўп соврин ютган терма жамоалардан бири. Жамоа 1930 ва 1950 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. 1924 ва 1928 йилларда Олимпиада чемпионликка эришган. 15 марта Америка кубоги соҳиби бўлган. Бошқа ҳеч бир жамоа бунчалик кўп чемпионликка эришмаган. "Ла селеста" дунёда энг нуфузли учта мусобақада (Жаҳон чемпионати, Олимпиада ва қитъа кубоги) ғолиб бўлган биринчи терма жамоа ҳисобланади.

Терма жамоани 2006 йилдан буён Оскар Табарес бошқариб келмоқда. 71 ёшли мураббий терма жамоа рулида 173та ўйин ўтказиб дунёда бу кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан олдиндаги мураббийлар Бора Милутинович (273), Берти Фогтс (230) ва Ларс Лагербак (190). Табарес 2011 йил Копа Америкада Уругвайни чемпион қилди. У 2010 ва 2011 йилларда Жанубий Американинг энг яхши мураббийи бўлганди.

Уругвай ўтган йил Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Миср (1:0), Саудия Арабистони (1:0) ва Россия (3:0)ни мағлуб этиб нимчорак финалга чиққанди. Бу босқичда Табарес шогирдлари Роналду бошчилигидаги Португалияни 2:1 ҳисобида талсим қилишди. Чорак финалда эса бўлажак жаҳон чемпионлари Франция термасига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Мундиалдан кейин Уругвай жами бешта ўртоқлик учрашуви ўтказди ва фақат бир марта ғалаба қозонди холос. Мексика 4:1 ҳисобида таслим қилинди. Жанубий Корея (1:2), Япония (3:4), Бразилия (0:1) ва Франция (0:1) билан учрашувларда имконият бой берилди.

Уругвай 2019 йил июнь ойида Бразилия давлати мезбонлик қиладиган Копа Америка мусобақасида иштирок этади. "China Cup" орқали ушбу турнирга тайёргарлик кўрилади.




ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Ўзбекистон миллий терма жамоага ўз тарихида иккинчи бор Уругвайга қарши ўйин ўтказади. Ўтган йил ёзида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Луис Суарес бошчилигидаги жамоа 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Турли ёшдаги терма жамоаларимиз шу кунга қадар беш бор Уругвай билан тўқнаш келган.

2009 йил Мисрда ўтган U-20 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

2011 йил Мексикада ўтган U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазган.

2013 йил Озарбайжонда ташкил этилган Каспий кубоги мусобақада U-15 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилган. Омад Уругвай томонида бўлганди.

Ўша йил Туркияда бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида Уругвай Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистонни 4:0 ҳисобида зафар қучган.

2015 йил Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Португалияда Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Уругвай ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари:
29/09/2009 Уругвай - Ўзбекистон 3-0 | U-20 Жаҳон чемпионати (Миср)
03/07/2011 Уругвай - Ўзбекистон 2-0 | U-17 Жаҳон чемпионати (Мексика)
02/06/2013 Ўзбекистон - Уругвай 1-1, пенальтилар серияси 1-3 | U-15 Каспий кубоги (Озарбайжон)
29/06/2013 Ўзбекистон - Уругвай 0-4 | U-20 Жаҳон чемпионати (Туркия)
29/03/2015 Ўзбекистон - Уругвай 1-0 | U-20 Ўртоқлик учрашуви (Португалия)
07/06/2018 Уругвай - Ўзбекистон 3-0 | МТЖ ўртоқлик учрашуви (Уругвай)



Уругвайнинг “China Cup” мусобақаси учун таркиби:

Дарвозабонлар
Фернандо Муслера ("Галатасарой")
Мартин Силва ("Либертад")
Мартин Кампанья ("Индепендьенте")

Ҳимоячилар
Диего Годин ("Атлетико")
Себастиан Коатес ("Спортинг")
Хосе Мария Хименес ("Атлетико")
Жованни Гонсалес ("Пеньяроль")
Мартин Касерес ("Ювентус")
Матьяс Суарес ("Монпелье")
Диего Лаксальт ("Милан")
Марсело Сараччи ("Лейпциг")

Ярим ҳимоячилар
Найтан Нандес ("Бока Хуниорс")
Лукас Торрейра ("Арсенал")
Матиас Весино ("Интер")
Родриго Бентанкур ("Ювентус")
Николас Лодейро ("Сиэтл Саундерс")
Федерико Вальверде ("Реал")
Жоржиан де Арраскаэта ("Фламенго")
Гастон Перейро (ПСВ)

Ҳужумчилар
Максимилиано Гомес ("Сельта")
Кристиан Стуани ("Жирона")
Хонатан Родригес ("Крус Асуль")


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика