Икарди: "Бу ердан кетмайман, 2 йил ҳеч нима қилмай, маошимни олиб юравераман"

Mirjalol Normatov
14 июл 2019, 15:36
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди машғулотдан четлатган клуб раҳбарларидан жахли чиққан.

Шанба куни футболчи клубнинг Швейцариядаги йиғинини тарк этиб, Миланда машғулотларини давом эттириши борасида маълумотлар берилганди.

Бунга жавоб тариқасида "Интер" ҳужумчиси ҳам бўш келмоқчи эмас.

"Бу ердан кетмайман, 2 йил ҳеч нима қилмай, маошимни олиб юравераман", - деб Икардининг гапларидан иқтибос келтиради "La Repubblica" нашри.

Олдинроқ Икардининг "Ювентус"га ўтиши борасида маълумотлар пайдо бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Repubblica

Сўнгги янгиликлар

Барча ›