Игорь Шквирин: Тайёргарлик энди бошланди

Narzulla Saydullayev
8 янв 2014
“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийларининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Игорь ШКВИРИН (“Олмалиқ” бош мураббийи):
- Жамоамиз йиғинида янги футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларни мана шундай ўртоқлик учрашувларида синаб кўрамиз ва жамоани янги мавсумга тайёрлаймиз. Ўйлашимча, ҳозирдан футболчиларни ҳаракатларига баҳо бериш қийин. Чунки тайёргарликлар эндигина бошланди. Лекин энг муҳими шуки, бу каби ўртоқлик учрашувлари биз учун ҳар томонлама фойдали бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com