Игнатий Нестеров фаолиятини қайси клубда давом эттиришини биласизми?

Aslanov Jasurbek
26 янв 2019, 11:17
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеров фаолиятини чет эл чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Маълумотларга кўра, "темирйўлчилар" посбони Саудия Арабистони чемпионатида иштирок этаётган "Оҳод" клубига ўтиши кутилмоқда.

"Оҳод" айни дамда Саудия Арабистони чемпионатида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Клуб 16та учрашувда бор-йўғи 6 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/mohamedalatfi1/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›