UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Иброҳимхалил Йўлдошев: "Женоа"дан таклиф бўлди. Элдор Шомуродов эса Россияга йўл олишимни маслаҳат берди" Янгиликлар

Иброҳимхалил Йўлдошев: "Женоа"дан таклиф бўлди. Элдор Шомуродов эса Россияга йўл олишимни маслаҳат берди"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоа, Россиядаги дебюти ҳақида гапирди.

—Терма жамоа йиғини ҳақида гапириб берсангиз...

— Сречко Катанец терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Бугунги йиғилишда мураббий ўз талабларини айтди. Талабчанлиги билан бошқа мураббийлардан ажралиб туради. У жамоани жипслаштиришга ҳаракат қилмоқда. 

Россиядаги дебютингиз қандай ўтди?

— Россияга борганимга бир ҳафта бўлди. Икки кун машғулотларда иштирок этдим. Кержаковга миннатдорчилик билдираман, у менга асосий таркибда ишонч билдирди. Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Россия чемпионатига йўл олишингиз қандай содир бўлди? Сизни "Женоа"да кўрамиз деб ўйлагандик...

— Европадан таклифлар бўлди, илк вариант айнан "Женоа" эди. Элдор Шомуродов менга дастлаб Россияда ўз иқтидоримни кўрсатиб, кейинчалик Европага йўл олишни маслаҳат берди. Ўзим ҳам шу фикрдаман.

Терма жамоадаги рақобат ҳақида фикрингиз. Қачон Фаррух Сайфиевни тўлиқ таркибдан чиқариб ташлай оласиз?

 — (Кулади) Терма жамоа клубга нисбатан юқори поғонада туради. Жамоада соғлом рақобат бўлиши керак, Фаррух Сайфиевни чиқариб ташлаш ниятим йўқ.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика