

Шведнинг сўзларига кўра, ўйин давомида юзага келадиган барча можаролар футбол майдонидан ташқарига чиқмаслиги керак.
"Агар Ромелу Сан-Ремога келишни истаса, мен уни ўша ерда кўришдан мамнун бўламан. У билан ҳеч қандай муаммойим йўқ, чунки майдонда нимаики рўй берса, барчаси ўша ерда қолади", – дея Златаннинг сўзларини келтирди Football Italia.

Сан-Ремо қўшиқ фестивалида Ибрагимович "Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович билан дуэт куйлаши маълум қилинди.
"Умид қиламанки, Синиша умуман қўшиқ айтишни билмайди, фақат шу ҳолатдагина биз у билан бир даражада бўламиз", – деб ҳазиллашди Ибрагимович.



