

- Салом, Испания! Топингчи нима? Мен қайтмоқдаман! - деб ёзган Ибрагимович ўзининг "Instagram" саҳифасига қўйган видеосида.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2009-2011 йиллар давомида "Барселона" таркибида ўйнаган.
38 ёшли швед футболчисининг Калифорния клуби билан тузган шартномаси 2019 йил 31 декабрда ўз якунига етади.
Златан "Барселона" ва "Лос Анжелес Гэлакси"дан ташқари "Мальмё", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Ювентус", "Милан", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



