UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  15 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Ҳусниддин Ғофуров: “Дебют ўйинимдан қониқдим” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Дебют ўйинимдан қониқдим”

Ўтган шанба куни Сербия премьер лигасининг 4-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар ўтказилди. Ушбу чемпионат иштирокчиси “Явор”га яқинда кўчиб ўтган Ҳусниддин Ғофуров янги жамоасидаги дастлабки расмий учрашувини ўтказди.
Қувонарлиси ҳамюртимизнинг дебют ўйини омад ли чиқди. Сабаби иваницаликлар шу куни гарчи сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, “Спартак”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Бошланғич таркибдан жой олган Ҳусниддин иккинчи бўлимда бош мураббий томонидан бошқа бир футболчига алмаштирилди.

Мазкур учрашувдан сўнг, Ғофуров championat.asia сайтига махсус интервью берди.

- Салом, Ҳусниддин! Аввало Сербия премьер лигасидаги дебютингиз ва унинг омадли якун топгани билан табриклаймиз.  

- Раҳмат.

- Бу сизнинг “Явор” сафидаги дастлабки расмий ўйинингиз эди. Таассуротлар қандай?

- Дебютим омадли чиққани кайфиятимни кўтаргани аниқ. Қолаверса шу куни сафардан уч очко билан қайтишга эришдик. Биринчи расмий ўйиним бўлганлиги учун баҳснинг дебочаси мен учун озгина ҳаяжонли тарзда ўтди. Аммо аста-секин ўйинга киришиб кетдим.

- Мураббий ўйиндан сўнг нима деди? Ҳаракатларингиздан кўнгли тўлдими?

- Ҳа, яхши. Бу борада ортиқча эътирозлар бўлмади. Шундай экан ўйинимдан қониқиш хосил қилган кўринади.

- Богича Богичевич сизни қайси чизиқда ўйнатди?

- Мураббий шу куни мени қанот ярим ҳимоясига қўйди. Ўнг ва чап қанотларда ҳаракат қилдим.

- Илгари асосан ҳужумчи сифатида ўйнагансиз. Янги позицияда ўйнаш қийинчилик туғдирмаяптими?

- Озгина қийналяпман. Чунки ўзингиз яхши биласиз, бунгача асосан номинал ҳужумчи сифатида ўйнар эдим. Лекин умид қиламанки, янги позицияга ҳам кўникиб кетаман ва мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Бош мураббий сиздан кўпроқ нимани талаб қиляпти?

- Қанот ярим ҳимоячиларининг асосий вазифаси олдинги чизиқдаги жамоадошларини тўп билан таъминлашдан иборат. Шу боис Богичевич ҳам табиийки мендан кўпроқ тўп узатишларни талаб қилади.

- Шахсан ўзингизни биринчи расмий ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, дебют баҳсимдан ўзим ҳам қониқдим. Ўйлайманки ёмон таассурот қолдирмадим. Лекин камчиликларим ҳам бисёр. Бунинг учун машғулотларда тинимсиз ишлашим кераклигини жуда яхши англаб турибман.

- Жамоадошларингизнинг далдаси қандай бўляпти?

- Футболчиларнинг барчаси майдонда ва унинг ташқарисида катта ёрдам бермоқда. Дебют ўйинимда ҳам улар мени қўллаб-қувватлашди.

- Жамоангизда энг кучли футболчи ким?

- Ҳаммаси ўзига яраша футболчилардир. Улардан бирортасини аълоҳида ажратиб кўрсатиш қийин.

- “Явор”да жамоавий ўйин шаклланганми ёки бирорта футболчининг ўйинига боғлиқми?

- Албатта, жамоавий ўйин биринчи ўринда.

- Кейинги учрашувларда ҳам бошланғич таркибдан жой олиш имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

-Бу борада олдиндан бир нима дейиш қийин. Бир сўз билан айтганда, 50х50.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика