UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  1 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  3 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  11 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  17 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор" Янгиликлар

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор"

Франциянинг бир йўла иккита сайти Le11 ва Lensois Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида материал тайёрлашди.

Сизлар учун энг асосий жойларини таржима қилдик.

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" асосий ҳимоячисига айланиб бормоқда. Мураббийлар штаби ва жамоадошлари унинг ўйинларидан хурсанд эканликларини яширишмаяпти.

Ёзги трансфер ойнаси сўнгги кунларида Кевин Дансо "Рома"га ўтаётгани маълум бўлди. Аммо Дансонинг юрагида муаммолар аниқлангач бу трансфер амалга ошмай қолди. Дансо "Ланс"га қайтди, аммо у дастлаб даволаниши лозим.



Ўшанда "Ланс" клуби спорт координатори Жан-Луи Лека шундай деганди: "Ташвишланманг, бизда Ҳусанов бор. У тайёр". Лека адашмаганди.




"Абдуқодирнинг потенциали жуда катта. Ҳозир ўйин амалиётига эга бўлаётгани ўзи учун ҳам, биз учун ҳам жуда фойдали", - деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл "Ницца"га қарши ўйиндан сўнг. Ўша ўйинда Ҳусанов энг яхши футболчи бўлди.


"Ҳусанов ҳайрон қолдирмоқда. У ёш, аммо шунга қарамай профессионал даражада жуда кўплаб ўйинлар ўтказишга улгурди ва бу ўйинларнинг кўпида жуда яхши ҳаракат қилди, - деди "Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон. - Унинг ривожланаётганини кўриб турибмиз, машғулотларда жуда яхши ишламоқда ва борини бермоқда. Яширмайман: тўп учун курашда ундан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламан".


"Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл: "Абдуқодир хотиржам, кучли ва юқори тезликка эга. Ҳа, у французчада яхши гапира олмайди, аммо бу унга халал бераётгани йўқ".


"Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон: "Ҳусанов - жуда очиқкўнгил йигит. У билан гаплашиш қийин, бу рост. Французчада баъзи гаплар ва сўзларни билади холос. Майдон ташқарисида баъзида булар етарли бўлмайди. Аммо у футбол лексикасини жуда яхши билади, бу энг муҳими. Майдонда барчасини тушунади. У французча ўрганмоқда, шу сабаб кундан-кунга яхши гапирмоқда".


"Ҳусановнинг энг яқин дўсти - эквадорлик Жоаннер Чавес. Ҳалигача улар қандай гаплашишларига тушунмайман!" - тан олди Уилл Стилл.


"Ланс" дарвозабони Брис Самба: "Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У майдонда қилаётган ишлари... Баъзида мени қўрқитади. У атиги 20 ёшдалигини унутманглар. Абдуқодир "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлайман".

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика