UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  0 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  0 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  3 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  17 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди”

Кеча ЎФФда олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, “Қизилқум” менежери Ҳамиджон Акматовни суҳбатга чорладик.

- Ҳамиджон Ғуломович, бўлиб ўтган қуръа ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик. Айтингчи бошқарувингиздаги “Қизилқум” учун қуръа қандай келди?
- Менимча ҳаммаси кўнгилдагидек. Биринчи турни ўз майдонимизда, ўтказадиган бўлдик. Ўйлайманки чемпионатнинг бошланиши биз учун қулай бўлди. Шу боис қониқдим дея оламан.  

- Қуръадан олдин чемпионатнинг илк турини сафарда ўтказишни истаганмидингиз ёки аксинча?
- Йўқ, илк турни ўз майдонимизда бўлишини хоҳлагандим. Чунки “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бу йил иккинчи даврада таъмирлаш ишлари бўлгани сабабли ўйнамадик. Мухлислар мазкур стадионимизда ўйнашимизни кутиб қолишди. Ўйлайманки янги мавсумга стадионимиз ва майдоннинг холати тайёр бўлиб қолади.  

- “Қизилқум”нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси тузиб чиқилганми?
- Ҳа. Биринчи йиғинни 15 декабрь кунидан бошлагандик. 22 куни йигитларга дам берамиз. 24 куни эса футболчиларни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказилади. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам берган холда, январнинг 3-4 кунидан бошлаб эса иккинчи босқич йиғинига киришамиз. Қисқача айтганда янги мавсумга асосан Тошкент-Навоий йўналиши бўйича тайёргарлик кўрилади.  


- Бу йил жамоангиз хорижда ҳам йиғин ўтказиб қайтганди. 2016 йил ҳам “Қизилқум” четда машғулот ўтказиб қайтадими?
- Ҳа, февраль ойининг иккинчи ярмида БААда йиғин ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз.

- Мураббийлар штабида ўзгариш бўладими?
- Йўқ, бу йилги штаб сақланиб қолади ва унга қўшимча қилинмайди. Менга маҳаллий мураббийлар Юрий Лукин ва Акмал Холиқов яқиндан ёрдам беришда давом этади. Четдан бошқа мутахассисни таклиф этиш режамизда йўқ.

- Таркибда қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?
- Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга харакат қиляпмиз. Бу борада ортиқча муаммо йўқ деярли. Айрим ўйинчилар билан хайрлашишга қарор қилдик. Алимов, Клишин, Абдураҳмонов. Шунингдек Алишер Холиқов билан Асқар Муҳиддиновнинг ҳам шартномаси якунига етган. Йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдиришга харакат қиляпмиз. Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар йўқ эмас. Бугунги кунга келиб 10 нафар футболчи билан оғзаки равишда келишиб қўйганмиз. Ҳозир сизга уларнинг номларини ошкор этмоқчи эмасман. Олдин расман шартнома имзолаб олайлик, кейин бу ҳақда маълумот берамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика