UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  0 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  3 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  6 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  9 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  8 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  3 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1

Ҳамиджон Актамов: “Кутилмаган жароҳат вазиятни оғирлаштирди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Кутилмаган жароҳат вазиятни оғирлаштирди”

“Қизилқум”- “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Ҳамиджон АКТАМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-“Пахтакор”га қарши муносиб ўйин кўрсата олдик. Ҳисобни очишмизга қадар ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо рақиб посбони яхши ҳаракат қилиб, бунга имкон бермади. Кейинчалик Иван Нагаевни голидан кейин ғалабага яқин тургандик. Аммо Нагаев ва Мустафоевнинг кутилмаган жароҳатидан кейин уларнинг ўрнига захирадан футболчи туширишга мажбур бўлдик. Афсуски, захирадан майдонга тушганлар ишончни оқлашмади. Футбол 90 дақиқа эмас, ҳакамнинг ҳуштаги чалингунига қадар ўйналиши кераклиги бугун яна бир бор ўз исботини топди. Ўйингача ҳаммасини тўғри бажардик, деб ўйлайман. Буёғи футболчиларнинг виждонига ҳавола. Бугун ғалабага яқин тургандик. Аммо ўйин охирида ғалабани мағлубиятга алмаштирдик. 


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика