

"Ўйин озгина оғир кечди. Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Барча футболчиларимизга, ҳокимимизга катта миннатдорчилик билдираман. Кеча чақириб бугунги ўйиндан олдин дуо берган эдилар. Бу бизга анча далда бўлди. Ортга қайтиш йўқ. Ҳали олдинда ўйинларимиз бор. Майдонга чиқдик ғалаба қозондик. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ бўларди.
Воҳид Шодиев нима учун мавсумни ўртасида майдонга тушмади? Бу клубнинг ички муаммолари, бунгу жавоб бера олмайман. Иккита ўйинда тайёр бўлгани учун майдонга тушмоқда. Барча футболчиларнинг ҳаракати қониқтирди. Эътирозим йўқ",- дейди Ҳамид Актамов.



