Гюндоган: "Роналду Месси билан бир даражада эмас"

Aslanov Jasurbek
7 май 2019
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" форварди Криштиану Роналду рақобати ҳақида фикр билдирди.

"Мен учун Месси доимо бошқа даражада бўлган, у ҳаммадан олдинда. Криштиану - юқори савияли футболчи, аммо у Лео каби космик даражада эмас. Келажакда яна шундай футболчи пайдо бўлади деб ўйламайман, шу сабабли унинг ўйинидан роҳат олиш керак. Мен Мессининг мухлисиман" - дейди Гюндоган.

Месси жорий мавсум ЛаЛиганинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 34та гол урди ва 13та голли пас берди. Роналду эса А Сериянинг 29та баҳсида 21та гол уришга муваффақ бўлди ва 8та голга ассистентлик қилди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: DAZN