

Манбага кўра, испаниялик мутахассис "шаҳарликлар" билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Хабар берилишича, Гвардиола терма жамоалар билан ишлаш ниятида. Мураббий Испания терма жамоасини бошқаришни режалаштирмоқда, у Луис Энрикенинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2016 йилда "Манчестер Сити"ни қабул қилиб олганди. Бу вақт ичида "шаҳарликлар" уч марта Англия чемпиони бўлишди ва бир марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқишди, бироқ "Челси"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.



