Гвардиола: “Ҳужумда тажовузкор ўйнадик”

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2020
“Манчестер Сити” устози ЕЧЛ 4-турида “Олимпиакос” устидан қозонилган (1:0) ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Гуруҳ босқичини қойилмақом тарзда ўтказдик. “Олимпиакос”га қарши баҳсда ҳужумда тажовузкор ўйнадик. Рақиб 9 киши бўлиб ҳимояланаётган вақтда бундай ўйнаш осон эмас. Марказий ҳимоячиларимиз ажойиб ҳаракат қилди. Умуман олганда ушбу баҳсни топ даражада ўтказадик. Плей-офф чиқиш борасидаги мақсадимизга эришдик. Биз буни қила олдик, энди эса бор эътиборимизни АПЛга қаратамиз”, — дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express