Гундоган: "Ноябрь ойида ҳеч нима ҳал бўлмайди"
10 ноя 2019 13:58
Янгиликлар
Гундоган: "Ноябрь ойида ҳеч нима ҳал бўлмайди"
"Олдинда жуда кўп ўйинлар бор. Агарда "Ливерпуль" ғалабага эришадиган бўлса, барча 9 очколик фарқ катта эканлигини гапиришади. Агарда биз ғалаба қозонсак, мухлислар ўтган мавсумдаги ҳолатни эслашади.
Ҳозирча чемпионлик борасида гапиришга жуда эрта. Олдинда 6 ой бор ва дунёнинг энг қийин лигасида барча нарса бўлиши мумкин. Мавсум якунига қадар натижаларни олдиндан айтишнинг шунчаки иложиси йўқ.
Ўтган мавсумда якуний фарқ 1 очкони ташкил қилганди. Шу боисдан якуний натижанинг қандай бўлиши ҳам анчагина аҳамият касб этади. "Челси" ёки "Ньюкасл"га қарши ўйиннинг натижаси эса бу ўйинга таъсир қилмайди. Чунки барчанинг диққат-эътибори шу ўйинга қаратилган.
"Ливерпуль" жадвалда карвонбоши. Аммо мухлисларимиз биз оҳиригача курашишимизни билишади. Шуниси аниқки, ноябрь ойида ҳеч нима ҳал бўлмайди", - деди Гюндоган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар