"Гулистон: "Навбатдаги рақиб - "Қўқон-1912"
27 июл 2013 11:55
Янгиликлар
"Гулистон: "Навбатдаги рақиб - "Қўқон-1912"
Гулистонлик футболчилар иккинчи даврага ҳозирлик ишларининг биринчи босқичини ўз қароргоҳларида олиб боришди.
Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг таъкидлашича, тайёргарлик жараёнининг иккинчи қисми 27 июлдан Тошкент шаҳрида давом эттирилади ва машғулотлар “Геофизика” стадионида олиб борилади.
Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарлик давомида 25 июль куни Тошкент шаҳридаги “Тўқимачи” стадионида “Нефтчи” клуби билан куч синашиб, 3:3 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекишган эди. Олинган маълумотларга қараганда, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари биринчилик вакили, олий лига йўлланмаларидан бирига даъвогарлик қилаётган “Қўқон1912”га қарши синов назорат учрашувини ўтказишади. Мазкур баҳс 29 июль куни соат 18-00да “Дўрмон” стадионида бўлиб ўтади.

championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар