Гризманн: "Менга берилган ҳар бир дақиқада боримни бераман"

Aziz Tukhtamuradov
8 сен 2022, 08:15
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Порту" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.

"Бу менинг қўлимда эмас. Албатта кўпроғини истайман, аммо менга тақдим этилган ҳар бир дақиқада боримни бераман. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Клуб учун, Чоло учун (изоҳ - Симеоне), мухлислар учун бор имкониятимни ишга соламан. Завқ олинг", - деди Гризманн. 

Эслатиб ўтамиз, агар футболчи икки мавсум давомидаги 50 фоиз ўйиннинг камида 45 дақиқасида ҳаракат қилса, "Атлетико" Гризманни "Барселона"дан сотиб олишга мажбур. 

Кеча ўтказилган ўйинда Гризманн 61-дақиқада майдонга туширилди ва сўнгги дақиқада жамоасининг ғалабали голига муаллифлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA