Грант: "Гана ўзининг ёш жамоаси билан фахрланса бўлади"

Aslanov Jasurbek
9 фев 2015, 11:46
Гана терма жамоаси бош мураббийи Авраам Грант Африка миллатлар Кубоги финалида Кот-д’Ивуардан учралган мағлубиятдан сўнг (0:0, пенальтилар бўйича 8:9), ўз жамоаси билан фахрланишини таъкидлади.

"Финалгача етиб келиш - биз учун катта муваффақият. Бу воқеадан хурсандамн, чунки биз фаворитлар сафида бўлмаганмиз, аммо жамоамиз томошабоп футбол намойиш эта олди.

Футболчилар мени бахтли қилишди ва бу ҳақда ўйиндан сўнг уларга сўзлаб бердим. Ҳал қилувчи баҳсда биз яхши ўйин намойиш этдик, аммо етарли даражада имокониятлар ярата олмадик. Гана ўзининг ёш жамоаси билан фахрланса бўлади" - дейди Грант.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com