

Россия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси умумий гуруҳ билан машғулот ўтказяпти. Головин жароҳати сабаб бир ойдан бери манегаскликларга ёрдам бера олмаётганди.
Аввалроқ, “Монако” бош директори Вадим Васильев Головиннинг ЕЧЛ доирасидаги “Атлетико”га қарши ўтказиладиган ўйинда майдонга тушишини айтганди. Монакодаги бу учрашув 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.




