Голландия. “Аякс” бир киши кам бўлиб, ПСВни таслим этди ва орадаги фарқни қисқартирди

Eldor Akmurzayev
31 мар 2019, 22:30
Голландия чемпионатининг 27-турида мусобақа пешқадамлари “Аякс” ҳамда ПСВ клублари ўзаро тўқнаш келди.

Ўйиннинг 57-дақиқасида ҳисоб мезбонлар (1:0) фойдасига ҳал бўлиб турган пайтда “Аякс” яримҳимоячиси Нуссаир Мазрауи қизил карточка олиб майдонни тарк этади. Қўполлик учун белгиланган жарима зарбасидан ПСВ аъзолари унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиради. Бироқ, амстердамликлар бир киши кам бўлишига қарамасдан, сўнгги 20 дақиқаликда ғалабани (3:1) илиб кетади. 

Мазкур муваффақиятдан сўнг, “Аякс” чемпионат етакчиси ПСВ билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›