Годин Симеоне ҳақида: “Ҳақиқий мураббий. Оркестр дирижёри"

Sherzod Nurmatov
3 май 2020, 22:54
"Атлетико" собиқ ҳимоячиси, ҳозирда "Интер" шарафини ҳимоя қилаётган Диего Годин Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳақида гапирди.

"Чоло - ҳақиқий мураббий. Мен буни "Атлетико"да ўйнаб юрган пайтларимда кўп бор айтганман. У футболчилардан узилиб қолмайди, жуда кўп тактик ишларни бажаради ва ўйинларга тайёргарлик кўришда жуда моҳир - унинг туғма истеъдоди бор.

Симеоне иштиёққа тўла. Жамоа ва мухлислар ўртасида қандай қилиб яқин муносабатларни ўрнатишни билади. Уни оркестр дирижёри деса бўлади”, - дейди Годин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›