Глен Ходдл дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиси ким эканлигини айтди

13 окт 2017, 01:37
Англия терма жамоасининг собиқ устози Гленн Ходдлнинг айтишича, “Тоттенҳэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн айни пайтда ўз позициясида дунёнинг энг кучли футболчиси ҳисобланади.

“Айни пайтда дунёда Кейндан кучлироқ марказий ҳужумчи йўқ. У яхши йигит. Мен у билан бирга ишлаганман ва уни яхши биланман. Ҳарри шунчаки ўрганишдан тўхтамайди. Муваффақият сири шунда. У ҳеч қачон мураббий учун муаммо бўлмайди.

Кейнда ҳамм нарса бор: чап ва ўнг оёқда зарбалар, жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракатлар... Нима учун унинг маоши оширмаслик керак? Агар “Тоттенҳэм” соврин ютмасдан, унинг атрофида ўралашиб юраверса у охир-оқибат жамоани тарк этиши мумкин”, деди Ходдл talkSPORT нашрига берган интервьюсида.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: talkSPORT