UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  10 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

ГЕРМАНИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 4:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

ГЕРМАНИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 4:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 беллашувлари давом этади. Германия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.
ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 1-тур
Германия – Португалия
4:0

"Фонте Нова" стадиони
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)
Қанотлардаги ҳакамлар: Милован Ристич, Далибор Жўржевич.
Голлар: Томас Мюллер 11 (пен.), 45+1, 78, Матс Хуммельс 32

Германия: Мануел Нойер, Бенедикт Ховедес, Матс Хуммельс (Шкодран Мустафи, 73), Сами Хедира, Месут Озил (Андре Шюррле, 62), Томас Мюллер (Лукас Подольски), Филипп Лам, Пер Мертезакер, Тони Кроос, Марио Гётце, Жером Боатенг.

Португалия: Руи Патрисиу, Бруну Алвеш, Пепе, Мигел Велозу (Коста, 46), Фабио Коэнтрау (Алмейда, 65), Криштиану Роналду, Жоао Моутиньо, Угу Алмейда (Эдер, 27), Раул Мейрелеш, Луиш Нани, Жоау Перейра.

Огоҳлантиришлар: Жоау Перейра 11
Четлатиш: Пепе 37                    



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Тамом! Немислар ғалаба қозонишди, табриклаймиз.

90+2. Роналдудан супер зарба, лекин Нойер қктқарди жамоасини.

89. Роналду ва жамоасининг ҳужумлари ўхшамаяпти...



85. Роналду жаримадан тепди, бугун унинг куни эмас.

82. Йоахим Лёв учрашув қаҳрамонига муҳлислар олқишини эшитиш имконини берди, уни Подольски билан алмаштирди.

Мюллер бугун дарвоза томон жами 4 та зарба берди, улардан 3 таси дарвоза томон аниқ борди ва 3 та гол. Фантастик кўрсаткич!!!

Буёғи очиқ эшиклар куни бўлиб кетди...

78. Гоооооллллл, хет-трик Мюллердан.

75. Роналдунинг зарбасини Нойер қайтарди, қайтган тўпга Эдер зарба бермоқчи бўлганда Ховендес уни йиқитди, лекин пенальти қани? Йўқ, ҳар ҳолда Мажич жаноби олийлари шундай деб ҳисоблади.

73. Иккинчи гол муаллифи Хуммельс майдонни жароҳат олиб тарк этди, ўрнига Шкодран Мустафи тушди.

72. Матс Хуммельс жароҳат олди.



Пепе қизил олган вазият

69. Гетце бугун нечанчи имкониятдан фойдалана олмаяпти, адашиб ҳам кетдим.


Мюллер гол урган вазият

65. Алмейда тушди Фабионинг ўрнига.

63. Афтидан Португалияда навбатдаги мажбурий ўзгариш бўлади. Коэнтрау мушакларини чўзиб олди.

62. Озил ўрнига Шюррле майдонга тушмоқда.

60. Криштининг жаримадан берган зарбасини жонли девор қайтариб юборди.

59. Нойер дарвозаси томон жарима, Роналдуни чалишди.

57. Немисларнинг ҳар бир ҳужуми хавфли кўриниш олмоқда.

55. Моутиньо жаримадан пас оширди, самарасиз. Баланд бўйли немис ҳимоячиларидан нима ҳам кутиш мумкин?

52. Нани тўп билан кириб бораётганда Коэнтрау унга ҳалақит қилиб қолди. Ундан кўра ичкарироққа кириб очилса фойдалироқ бўларди.

51. Озил бирга бир чиқди, зарба ҳам берди. Патрисиу қутқарди. Мюллер эса иккинчи темпда фаол бўлиши керак эди.

49. Коэнтраунинг икки марта чап қанотдан узатган тўпи самарасиз чиқди.

Иккинчи бўлимда бош ҳакам воқеалар марказида бўлмайди деб умид қиламиз.

Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз!

Немислар илк 45 дақиқаликда футболни қандай ўйнаш кераклигини португалларга кўрсатиб қўйишди, улар бугун кучли. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам бош ҳакам ўйинни бузиб қўйди.

Биринчи бўлим қаҳрамонлари ва анти қаҳрамонлари майдонга тушиб келишмоқда, иккинчи бўлимни бошлаш учун.

Германия терма жамоаси бугун ўзининг ЖЧ лардаги юбилей 100 ўйинини ўтказмоқда. Буёғи энди тўйга тўёна бўлди.

Бугун биз Роналдудан ажойиб ўйин кутгандик. Лекин бунга имкон беришмаяпти. Пенальти, мажбурий ўзгариш ва қизил карточка - булар бутун ўйинни бузиб қўйди.

Танаффус.

Томас тўп учун курашда Бруно Алвешни ютди ва зарба берди.

45+1. Гоооооллллл, бўлди, тамом, 3:0. Яна Мюллер!!

42. Гетценинг навбатдаги зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

Пепе нима бўлганда ҳам ўзини тутиб туриши керак эди, у бутун жамоани қийин аҳволга солиб чиқиб кетди.

40. Немислар ўзиздан бўлсин, ўзиздан бўлсин деб жаримани тепишди.

Афсуски, Милорад Мажич ўйиннинг жозибасини бузиб қўйди.

Мана сенга олам-олам гуллл, этагинга сиққанича оллл дерди бир филмда....


37. Қизил!!! Пепега!

Эдер ҳаводаги курашни ютди, бироз ноаниқ зарба берди. Маълумот

36. Пепе ва Хуммельс келиша олишмаяпти.

35. Нани ва Роналду 3 ҳимоячига қарши, лекин Нани жуда ноаниқ пас оширди.

Кроос бурчакдан етказиб берди, Пепе эса ҳаводаги курашни Хуммельсга ютқазди.

32. Гооооллллллл, Хуммельс!

30. Тони Кроос жарима амалга оширди, самарасиз.

Бугун португалларга нимадир бўлмоқда. Омад етишмаяпти.

27. Португалия таркибида мажбурий ўзгариш бўлади. Угу Алмейда жароҳат олди, унинг ўрнига Эдер майдонга тушди.

25. Нани жуда кучли зарба берди, бироз юқоридан ўтди.

Хуммельс узун пас билан Гетцени бирга-бир чиқармоқчи эди, ўхшамади.

24. Ховедеснинг тўп узатишини ҳимоячи қайтариб юборди.

22. Пепе бугун ҳимояда "қоя" бўлмоқда.

20. Жером Боатенг зарба бериб кўрди, омадсиз уриниш.

18. Мюллер чап қанотдан пас оширди, анча ноаниқ.

Роналду жамоадошлари ўйинни жуда яхши бошлашган эди, кўрамиз ўша темпни ушлаб туришармикин.

Бундай бошланишни ҳеч ким кутмаган эди назаримда, ҳакам 50/50 вазиятда 11 метрликни кўрсатди.

11. Гоооооолллл, Томас Мюллер, 1:0.

10. Пенальти! Португалия дарвозасига. Перейра Гетцени тўхтатиб қолди деб ҳисоблади ҳакам

8. Патрисиунинг қўпол хатоси, унинг бахтига Хедира гол ура олмади. Бошланиши чакки эмас.

8. Роналдуууууу, бу сафар Нойер қутқарди.

6. Роналдудан ҳам илк зарбани кўрдик, анча юқоридан кетди. Шунчаки, тўпнинг имкониятини чамалаб олди деб қўя қоламиз...

5. Биринчи зарба муаллифи - Угу Алмейда. Бироз куч етишмади.

2. Биринчи ҳужумни немислар ташкиллаштиришди. Жером Боатенгнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Гетце дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

- Ҳар икки терма жамоа ҳам ўзларининг анъанавий либосларида ҳаракат қилишмоқда.

- Ҳалиги нимайди, ҳааа қани кеттик!!!

- Учрашув бошланди!


- Бугун барча мартабали инсонлар стадионда. Аввало Германия канцлери Ангела Меркел. Меркел хоним бугун расмий либосда эмас, қизил рангли пиджак айни футбол атмосферасига мос тушади.

- Бугун Роналду майдонда, демак немис ҳимоячиларига етарлича иш топилади.

- Энди эса Португалия давлат мадҳияси.

- Дастлаб бугунги учрашувни расман мезбон сифатида ўтказадиган Германия давлат мадҳияси янграмоқда.

- Бугунги футбол оқшоми фантастик қарама-қаршилик билан бошланади. Уйқу келайтган бўлса, 10 дақиқа сабр қилинг. Кафолат берамиз, ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ уйқу деган нарсани унутасиз. Чунки бугун шундай ўйин бўлади.

- Ҳар икки жамоа ҳам йўлакчада турибди.

- Бугун сизлар учун ўйинни Толибжон Қосимов шарҳлаб боради.

- Ассалом алайкум қадрли ва ҳурматли футбол шайдолари! Футболнинг жозибасидан, унинг лаззатилан баҳра олишни истаганларга Германия - Португалия учрашувини кузатиб боришни тавсия этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика