
– Жамоа чарчоғи - ҳисобга таъсир кўрсатди, – дея футболчи сўзларини келтиради бундеслиганинг расмий сайти. – Биз албатта бутун жамоа бўлиб мағлубият сабабларини ўрганиб чиқамиз. Энди "Бавария" билан тафовут 4 очкони ташкил этмоқда, лекин бу фожеа эмас. Олдинда майдонимиздаги ўзаро бахс бор ва бу биз учун яхши имконият. "Боруссия" ва "Бавария"нинг ўйинларини бутун дунё кузатади ва биз ўзимизни кўрсатишимиз шарт.