UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  9 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Гаттузо "Милан"га янги тактика тайёрламоқда Янгиликлар

Гаттузо "Милан"га янги тактика тайёрламоқда

"Милан" Гаттузонинг қўл остида ўша биз билган даражасига қайта оладими?

Мавсум стартига бир ҳафта қолганида кальчо журналистлари TV-канал экранларида деярли тўхтовсиз футбол дунёсининг машҳур манбааларига таянган ҳолда "қизил-қоралар"нинг ҳужумкор тактикаси-ю, ўйин чизгилари ҳақида фикр-мулоҳазалар бериб боришди. Бунга асосий сабаблардан бири, кутилмаганда Гонсало Игуаин "Сан-Сиро"га кўчиб ўтгани бўлди. Аргентиналик форварднинг Миланеллога сафари узоқ чўзилмади ва тифозига умид билан кутилган голлар ёмғирини ҳам тақдим эта олмади. Бу трансфердан на клуб, на футболчининг ўзи фойда олди ва қисқа вақтдан сўнг, уларнинг йўли айрилди.

Женнаро Гаттузо ҳужумчиниг машҳур номи туфайли ҳам уни асосий таркибга қўяверди, лекин Гонсало олдинда бир ўзи барча ишни ҳал қила олмаётганди. Аммо унга ёрдам бериш учун майдонга ташлаш мумкин бўлган футболчилар ҳам Рино қўл остида деярли йўқ эди. Баъзан ниманидир ўзгартириш мақсадида клубнинг ёш тарбияланувчиси, Примаверанинг экс-бомбардири, А Сериянинг аввалги мавсумида жамоанинг ҳужумдаги асосий қуролига айланган Кутроне ўйинга қўшилди. Қайсидир ўйинларда, масалан, "Олимпиакос" билан Европа Лигаси доирасидаги учрашувларда ва Кубокда "Сампдория"га қарши беллашувларда бу ўз самарасини берди.

Аммо Гонсало ва "Милан" шефларининг муносабати узоққа бормади ҳамда Игуаин "Стэмфорд Бридж"ни забт этиш, эски таниши Маурицио Саррининг обрўсини қутқариш учун йўл олди.

Патрик Кутроне катта-катта орзулар қилишга ва лиганинг янги юлдузларидан бири билан ҳужумдаги тақдири ҳақида хаёл сура бошлаганди. Лекин вазият ҳам, Гаттузонинг тактика борасидаги қарашлари ҳам ўзгармади. Ҳужумда Кшиштофнинг бир ўзи тушаверди. Жамоа ўйинининг умумий сурати ўзгармади ва ҳужумкор учликнинг юқори нуқтасида Пёнтек ҳаракат қилди.

Италиянинг ҳурматга лойиқ экспертларининг таъкидлашича, яқинда бўлиб ўтган Милан дербисидан сўнг, энди тактика аниқ ўзгаради. Ёдингизда бўлса, "Интер" билан ўйинда жамоа клуб престижи учун ҳам учинчи голни уришлари ва принципиал рақибга мағлуб бўлмаслик учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди, лекин...  

Навбатдаги учрашувда Рино Гаттузо принципларини бироз ўзгартиради ва мухлисларнинг ёдидан кўтарилиб улгурган жамоанинг "4-3-1-2" ўйин схемасига қайтади.

Ишониш қийин-а? Бироқ Sky тақдим этган вариантни ўрганиб чиқсак. Икки марказий ҳимоячи, қанотларда ҳужумга фаол қўшиладиган ҳимоячилар; марказда боғловчи вазифасини бажарувчи опорник ва икки ярим ҳимоячи; плеймейкер ; икки форвард.

Охирги ўйинларда омади чопмаган ва ҳаракатлари фойдадан кўра, зиёни кўпроқ бўлиб, рақибнинг қарши ҳужумларини бошлаб берган Лукас Пакета ярим ҳимоя ва жамоанинг муҳим голлари ўртасидаги "мост" сифатида ҳаракат қилади. Пакета бунга қанчалик қодир ва қисқа вақт ичида тактикага мослашиб, жамоани ортидан эргаштира оладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Лекин агар у ўзига юклатилган вазифани уддалай олса, олдинги чизиқда "Пистолеро-Кутро" жуфтлиги самарали ҳаракат қила олишига шубҳа йўқ. 

Янги лойиҳа импровизацияга кўпроқ таянади ва асосан фақат аутсайдерларга қарши ўйинда натижа келтирган содда ўйиндан фарқ қилади ва бразилияча "Футбол-арте"га яқинроқ ўйин. Бу Лукасга ҳам "Фламенго"даги давридан яхши таниш. Риода "россонери"нинг қишки трансфер ойнасидаги хариди дриблингчи ва охирги пасни етказиб берувчи футболчи сифатида ном чиқарганди. Аммо А Серияда рақиблар унга умуман вақт қолдиришмаяпти ва нисбатан "қаттиқроқ" ҳаракат қилиб имкон қолдиришмаяпти. Лекин энди у ўрганган ва ёқтирадиган тактикага ўтилмоқда ва Пакетанинг Италиядаги фаолиятининг ўзига хос янгиланиш бўлиши кутилмоқда.

Қанотларда Пакетага Хоқон ва Тьемуэ Бакайоко яқин ҳаракат қилишади. Таҳминий тактикада Пакета ортида жойлашган Лукас Билья нафақат "тозаловчи" вазифасини бажаради, балки Хоқон ва Тьемуэ Бакайокога кўмаклашади. 

Лекин агар Хоқон Чалханоглу чапда ва Бакайоко (ёки Франк Кессье) ўнгроқда марказга яқин ҳаракат қиладиган бўлса, қанот ҳимоячиларига жуда катта хажмдаги иш юклатилади ва бугунги "Милан"нинг энг кучли томонларидан бири - кучли ҳимоя чизиғида муаммолар юзага келиши мумкин. Буёғига "Милан" тенг курашлар остида кечган ўйинларда ғалаба қозониши эмас, балки ҳар қандай рақибга қарши фаворит сифатида, биринчи рақам остида ҳаракат қилиб зафар қучиши талаб қилинади. Гаттузо ва шогирдлари бунга қодирми?

Олдинда "қизил-қоралар"ни иккита "қайсар" рақиб кутиб турибди. Ва агар Марко Джампаоло "Сампдория"си ўзи ҳам очиқ футбол намойиш қилиб, рақибга ҳам ўйнаш имконини берса, мураббийини ўзгартирган "Удинезе" "Сан-Сиро"га меҳмонга келиб, "иблислар"га очиқ футбол таклиф қилиши мушкул вазифа. Шунингдек таъкидлаш лозим, бу икки жамоа кўпинча рақибга қараб ўз таркибини, тактикасини ўзгартириб туради. "Ювентус" собиқ ҳимоячиси Игор Тудор "Удине"га устоз бўлганидан хабарингиз бўлса керак. "Милан"га қарши ўйинда у натижага эришиш мақсадида уч нафар ҳимоячи ёнига яна бир футболчи қўшиб қўйса ажаб эмас. Бундан келиб чиқадики, эксперимент учун қулай фурсат етиб келди ва Рикардо Родригеса, ҳамда Конти (Калабриа)нинг вингер сифатида чидай олиш ёки олмаслигини, "Рома" билан орадаги фарқ етарли бўлган бир вақтда, Генуя ва Миланда ортиқча хавотирсиз синаб кўрса бўлади.

Родригес бундеслигада "Вольфсбург" сафида ҳаракат қилган вақтлари бундай талабни бажарган ва ҳужумга тез-тез қўшилиб турган. Андреа Конти италиян футболида айнан ажойиб кросслари ва ўнг қанотдан ёриб киришлари билан ном қозонган. Шу сабабли уни Бергамодан "Сан-Сиро"га таклиф қилишган. Гаттузо қўл остида уругвайлик Диего Лаксальт ҳам бор. Лекин Диего ҳимояда доим ҳам ишончли ўйин кўрсатмайди, бу борада клуб тарбияланувчиси Давиде Калабрияни эътироф этиш мумкин. 

Аммо баъзи ўйлантираётган факторлар мавжуд: терма жамоалардан қайтган футболчиларнинг спорт формаси, жисмоний ва руҳий ҳолати. Пёнтек ва Кутроне ҳужумдаги вазифаларни қай тарзда бўлишиб олади, ҳамда "Милан"нинг унча узун бўлмаган захира ўриндиғи.

Миллий термадан қайтадиган футболчилар борасидаги саволга жавоб беришнинг иложи бўлмасада, форвардлар масаласида фикр билдириш мумкин. Патрик рақиб ҳимоячиларига тўхтовсиз босим уюштирувчи, ҳимоячилар билан курашларга кирувчи, вазият бўлди дегунча дарвоза томон зарба берувчи ролида бўлса, Кшиштоф эса дид билан гол уриш учун қулай фурсатни пойловчи "снайпер" ролида гавдаланади. Лекин зарурият туғилса, 21 ёшли италиялик ва польшаликни ким алмаштиради? Бундай футболчи умуман йўқлиги нафақат мухлисларни ташвишга солмоқда.

Барчаси айнан шундай бўлиши аниқ эмас албатта, лекин Женнаро Гаттузонинг мураббийлик фаолиятидаги кескин бурилиш мавсумнинг айнан шу қисмида, турнир жадвалидаги ҳолат ва навбатдаги рақиблар бунга имкон берган паллада, юз бериши керак.

Ҳозирда "Милан" ўртача ҳар ўйинда 1,6 гол урмоқда ва табиийки, бу на Италиядагиларни, ва Европа топ чемпионатлари экспертларини хайратга солмаяпти. Ёзгача нималар бўлиши ҳеч биримизга аён эмас, лекин яқин трансфер ойнаси вақтида "Милан" яхши ҳужумчи сотиб олиши зарурлиги бор гап.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика