Гаттузо: "Милан"да қолишга умид қиляпман"

Aslanov Jasurbek
20 май 2019, 11:15
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг 37-турида "Фрозиноне" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс қийин ўтди. "Фрозиноне" бор кучини ишга солишини билардик. Доннаруммага раҳмат, у бизни нохушликлардан қутқарди.

Керакли одамлар менга баҳо беришсин. "Милан"да қолишга умид қиляпман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фаолиятимни давом эттираман. Бундан яхшироғига қодирман" - дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›