Гаттузо: "Жуда аянчли йўлда қолиб кетганмиз"

Mirjalol Normatov
27 янв 2020, 19:29
"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Ювентус" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уйга қайтаман ва "Фиорентина"дан учралган мағлубият ҳақида ўйлайман. Биз иккита кучли жамоаларни мағлуб этдик, бу ажойиб. Бироқ ҳали ҳам аянчли йўлда қолиб кетганмиз. Олдимизда узоқ йўл бор. Йигитларни ажойиб меҳнати учун олинган 3 очко билан табриклайман. Улар сўнгги ҳафталар давомида юқори кайфият билан ишлашди. Энди тўхтамаслик керак", - деди Гаттузо.

"Наполи" айни дамда А Серия турнир жадвали 12-қаторини эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›