

"Барча йигитлар мураббий берган вазифани уддалашга ҳаракат қилишди. Нолга ўйнадик, аммо бу натижага катта аҳамият бермаган бўлардим, чунки рақибни ҳурмат қилган ҳолда улар юқори даражали жамоа эмас деб ўйлайман ва "Пахтакор" дарвозамиз олдида ҳеч қандай вазият ярата олмади.
Йигитларимиз ҳаракат қилишди, вазият яратишди, дарвозага зарбалар беришди. Аммо афсуски гол ура олмадик. Вақт бор, ишлашда давом этамиз. Футболчилар мураббий талаблари, схемаси ва жамоадошларига кўникиши учун вақт керак. Йигитлар жамоага фойда келтириши учун ёрдам берамиз" - дейди Габулов.

