Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
1 фев 2026, 09:41
Индонезияда ташкил этилаётган футзал бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Навбат "С" гуруҳи доирасидаги муҳим қарама-қаршиликларга. Нодир Элибоев бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун гуруҳдаги асосий рақиблардан бири — Японияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да старт олади.

Икки турдан сўнг миллий жамоамиз 4 очко жамғарган ҳолда ўз квартетида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Япония билан баҳсдаги натижа гуруҳдаги вазиятга таъсир қилиши, кейинги босқичга чиқиш йўлида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia