Футзал. Осиё чемпионатининг телеграмдаги расмий каналига аъзо бўлинг

Tolibjon Qosimov
29 янв 2016, 11:13
Хабарингиз бор, 10-21 февраль кунлари Тошкентда футзал бўйича XIV Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа билан боғлиқ янгиликларни етказиб туриш мақсадида турли ижтимоий тармоқларда Осиё чемпионатининг расмий саҳифаларини юритиб келмоқдамиз. Бундан кейин сиз Осиё чемпионатига оид янгиликлар билан телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий канал орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин. Бунинг учун telegram.me/afcfutsalchampionship2016 манзилига киринг ва каналга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бирга "A" гуруҳида кураш олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz