Футзал. Осиё чемпионати бошланди

Administrator
28 янв 2026, 01:02
Индонезия пойтахти Жакартада ҳисоб бўйича ўн саккизинчи футзал Осиё чемпионати старт олди.

Маълумки, ушбу мусобақада 16та терма жамоа иштирок этмоқда ва жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган.

A гуруҳи: Индонезия, Ироқ, Қирғизистон, Жанубий Корея.

B гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Қувайт, Ливан.

C гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Тожикистон, Австралия.

D гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Малайзия.

27 январи куни A ва B гуруҳларида 1-тур урашувлари ўтказилди. A гуруҳида Ироқ Қирғизистон футзал терма жамоасидан устун келган бўлса, Индонезия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этди. B гуруҳида Таиланд Ливан терма жамоасини, Вьетнам эса Қувайтни мағлуб этди.

A гуруҳи. 1-тур. 27 январь

Ироқ - Қирғизистон 4:2

Индонезия - Жанубий Корея 5:0

B гуруҳи. 1-тур. 27 январь

Таиланд - Ливан 2:0

Вьетнам - Қувайт 5:4

Бугун, 28 январь куни C ва D гуруҳларида 1-турга старт берилади. Бугун Тошкент вақти билан 17:00да Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Бу учрашувда Нодир Элибоев шогирдларига омад тилаб қоламиз.

C гуруҳи. 1-тур. 28 январь

13:00. Япония - Австралия

17:00. Ўзбекистон - Тожикистон

D гуруҳи. 1-тур. 28 январь

11:00. Афғонистон - Саудия Арабистони

15:00. Эрон - Малайзия

Мусобақада иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича кўриниш олган.

Дарвозабонлар: Шавкат Ибрагимов (Oil Star), Аббос Элмуродов (BMB PFC).

Ҳимоячилар: Илҳомжон Ҳамроев (Oil Star), Суннатилла Жўраев (Nasaf), Анасхон Раҳматов (Nasaf).

Қанот ўйинчилари: Шахрам Фахриддинов (ОКМК), Хайрулла Солихов (ОКМК), Самариддин Беркинов (Oil Star), Аброр Ахмедзянов (SQB), Акбар Усмонов (SQB), Ихтиёр Ропиев (Nasaf), Элдор Нигматов (Lokomotiv).

Ҳужумчилар: Музаффар Аҳаджонов (BMB PFC), Элбек Тўлқинов (Oil Star).

Х.Холиқов

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›