UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  0 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  3 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Футзал. Гуруҳдошларимизга қарши қандай ўйнаганмиз? Янгиликлар

Футзал. Гуруҳдошларимизга қарши қандай ўйнаганмиз?

Бугун Кувайтда ҳисоб бўйича 17-футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати беллашувлари старт олади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлик қилаётган терма жамоамиз "B" гуруҳида  Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан тўп тепади.

Хўш, футзалчиларимиз қитъа чемпионатида гуруҳдаги рақибларига қарши неча маротаба майдонга тушган ва қандай натижа қайд этган. Қуйида мана шу борасида сўз юритамиз.

ТУРКМАНИСТОН

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 6

Энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи

Терма жамоамиз Осиё чемпионати баҳсларида Туркманистонга қарши бирор маротаба тўқнаш келмаган. Бу биринчи мусобақадаги илк расмий беллашув бўлиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Туркманистон 10 йиллик танаффусдан сўнг футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади.


БАҲРАЙН 

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 2

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2018)

Терма жамоамиз учун нотаниш терма жамоалардан бири деб сўзсиз Байҳрайнни кўрсатиш мумкин, чунки вакилларимиз уларга қарши Осиё чемпионатида умуман тўқнаш келишмаган. Қолаверса, яқин орада улар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилгани йўқ. 


ТОЖИКИСТОН

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 10

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта – 2007)

Биз қўшниларимизга қарши кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Гап Осиё чемпионати баҳслари ҳақида кетмоқда. Жумладан, 5 маротаба ўйнаганмиз ва барчасида футзалчиларимиз муваффақият қозонишган. 

Энг йирик ғалаба 2001 йилдаги мусобақада қайд этилган. Унда терма жамоамиз футзалчилари 7:1 ҳисобида зафар қучган. 

Тожикистонга қарши ўзаро учрашувлар тарихи:

2001 йил

15.07. Ўзбекистон – Тожикистон – 7:1 (гуруҳ босқичи)


2005 йил

29.05. Тожикистон – Ўзбекистон – 1:5 

Голлар: Насикхов – Фурқат Қудратов, Александр Королев, Баҳодир Аҳмедов 2та, Фаррух Зокиров


2007 йил

17.05. Ўзбекистон – Тожикистон – 3:1

Голлар: Николай Одушев, Абдулла Бўриев 2та – Фаизуллаев


2018 йил 

03.02. Тожикистон – Ўзбекистон – 2:4

Голлар: Кузиев, Саломов – Дилшод Раҳматов, Дилшод Чориев 2та, Машриб Адилов


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика