UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  5 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  7 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

Футзал. Эртага Баҳодир Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Футзал. Эртага Баҳодир Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани

Эртага ЎФФ анжуманлар залида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Соат 14:30да бошланадиган матбуот анжуманида шунингдек, ЎФУ вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ва терма жамоа футболчилари иштирок этишади.

Айни дамда Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 апрель куни Вьетнамда старт оладиган Осиё Чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Шу муносабат билан 19 ва 20 апрель кунлари Тошкентда Эронга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Эрон терма жамоасига қарши иккала ўртоқлик ўйини ҳам Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Эронга қарши илк ўйин 19 апрель соат 13:00да бошланса, иккинчи учрашув 20 апрель соат 12:00да бошланади. Ушбу ўйинларга кириш бепул.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 23 апрель куни Хитойга учиб кетади ва Осиё Чемпионати стартигача ўша ерда йиғин ўтказади.

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика