Футзал. Бугун терма жамоамиз Японияга қарши баҳс олиб боради

Nozimov Nig'monxo'ja
22 ноя 2023, 09:10
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси дунёда ўз ўрнига эга бўлган Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу баҳс терма жамоамизнинг янги бош мураббийи Хосе Венансио Лопес учун дебют баҳс бўлади.

Учрашув 19:00 да "Юнусобод" спорт мажмуасида бошланади.

Хосе Венансио Лопес томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғини ва Япония футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларига жалб этилган футболчилар рўйхати.

Дарвозабонлар: Аббосбек Ўлмасбеков (ОКМК), Равшан Элибоев (БМБ), Ҳумоюн Раҳматуллаев ("Пахтакор").

Футзалчилар: Абдулла Солиҳов, Равшан исматуллаев, Элбек Тўлқинов (ОКМК), Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Даврон Чориев (БМБ), Меҳрож Худойбердиев ("Динамо"), Илҳомжон Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Дилшод Раҳматов ("Oil Star"), Фазлиддин Ботиров ("Максам-Чирчиқ"), Жамшид Раҳматуллаев ("Насаф"), Акмал Элмуродов ("Бунёдкор").

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›