Футзал. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Кувайт билан иккинчи ўйинни ўтказади

Narzulla Saydullayev
25 сен 2023, 11:01
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоа Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Кувайт билан тўқнаш келади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

23 сентябрь ушбу жамоалар ўртасида ўтган илк баҳсда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Кувайт
25 сентябрь 2023 йил. Тошкент, "Юнусобод" спорт мажмуаси. 18:00



Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 1 ва 3 октябрь кунлари Ливан билан ҳам иккита ўртоқлик учрашувида паркетга тушишади.

1 октябрь, 17:00
Ўзбекистон - Ливан

3 октябрь, 18:00
Ўзбекистон - Ливан


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia