UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  4 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  10 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  6 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш. Шарқий минтақадан Хитой ва Япония вазифани уддалади Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш. Шарқий минтақадан Хитой ва Япония вазифани уддалади

2020 йилнинг 24 февраль - 10 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади. 

ОФК саралаш баҳсларини тўрт минтақага бўлиб ўтказишни маъқул кўрган: АСЕАН минтақаси, Марказий ва Жанубий минтақа, Шарқий минтақа ҳамда Ғарбий минтақа. 

Шарқий минтақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган. Ўйинларга Хитой мезбонлик қилмоқда ва 22-26 октябрь оралиғида бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ҳар иккала гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Осиё чемпионатига йўл олади. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаганлар ўзаро беллашиб, ким ғолиб чиқса шу жамоа ҳам мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 


"A" гуруҳи - Хитой Тайпейи, Хитой, Мўғулистон, Гонконг. 


1-тур. 22 октябрь

Хитой – Мўғулистон 3:0; Хитой Тайпейи – Гонконг 4:1


2-тур. 23 октябрь

Гонконг - Хитой 0:5; Мўғулистон - Хитой Тайпейи 4:4 


3-тур. 24 октябрь

Мўғулистон - Гонконг 6:3; Хитой Тайпейи - Хитой 2:8


 

"B" гуруҳи - Япония, Жанубий Корея, Макау.


1-тур. 22 октябрь

Макау - Япония 2:17


2-тур. 23 октябрь

Жанубий Корея - Макау 6:1


3-тур. 24 октябрь

Япония - Жанубий Корея 4:2

 

Шундай қилиб Шарқий минтақада гуруҳ ўйинлари ўз якунига етди. Хитой ва Япония пешқадамликни қўлга киритган ҳолда Осиё чемпионатига йўл олди. Гуруҳда иккинчи ўринни эгалаган Мўғулистон билан Жанубий Корея ўртасида плей-офф учрашуви бўлиб ўтади ва ғолиб чиққан жамоа ҳам Осиё чемпионати иштирокчисига айланади. 

Плей-офф. 26 октябрь. Мўғулистон - Жанубий Корея

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика