UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Омар Момани "Реал"нинг мағлубиятига атаб карикатура чизди  2 12:20Роналдунинг трансфери "Ювентус"га фойда келтирдими ё зарар? Туринликларнинг молиявий ҳолати ҳақида  1 12:17Рой Кин: "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинлари соғлиқ учун хавфли"  1 12:08Турли ёш тоифасида Ўзбекистон кубоги якунига етди  0 11:55Olamsport: Тайсон жанг олдидан марихуана чекканини тан олди, "Тез кунда Хабиб билан Абу-Дабида учрашамиз"  0 11:34"Атлетико" собиқ сардори Габи фаолиятини тугатди  3 10:50Моуриньо - АПЛ чемпионлик пойгаси ҳақида: "Биз ҳали от даражасида эмасмиз"  7 10:4040 ёш ва ундан катталар ўртасида Тошкент шаҳар чемпиони аниқланди  3 10:30Нуну: "Жуда ажойиб ўйин кўрсатдик"  0 10:08Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда"  10 10:03Андрей Шипилов: “Шаҳзод учун хурсандман”  1 09:56Паулу Фонсека: “Натижага эришиш учун ҳеч нарса қилмадик”   0 09:43Тиаго Силва: “Бу биз кўзлаган натижа эмас”   1 09:27Фрэнк Лэмпард: “Майдонда ғалаба учун фақат биз ҳаракат қилдик”   5 09:10Артета: “Ўзимизни оқлаш учун баҳонамиз йўқ”   11

Футболни тушунмаган Глейзерлар... «Манчестер Юнайтед» тарихи ҳақида сиз ўқимаган ва билмаган супермегамақола (2-қисм) Янгиликлар

Футболни тушунмаган Глейзерлар... «Манчестер Юнайтед» тарихи ҳақида сиз ўқимаган ва билмаган супермегамақола (2-қисм)

Кеча ушбу мақоланинг 1-қисмини тақдим қилгандик.

Футболни тушунмаган Глейзерлар... "Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида сиз ўқимаган ва билмаган супермегамақола (1-қисм)

Айтганча, Глейзер ўшанда НФЛга содиқлигини айтиб ўтганди.

"У менга кутилмаганда "Бакканирс"даги бейжигини совға қилганди", - деб эслайди Сент-Жон.

"Унинг имо-ишораларини тушунганимга ишонаман. Бироз олдин унга эътибор берганимда, ичимдан бир сўз ўтганди: "Ғалати". Унга қараб жуда енгил ўтадиган ҳаётни ўйлай бошлардим"

Сент-Жон Глейзернинг Нью-Йоркдаги офисида ўтказган бир ярим соати мобайнида унинг юришидан миллиардерлигини билиш жуда қийин бўлган. Ўшанда Брайан ҳам шу ерда эди.

"Бу учрашувни менинг агентим ташкил қилиб берди", - деб давом этади Сент-Жон.

"У "Hilton" меҳмонхонасига келди ва иккиси кичик бир хонага жойлашишди. У ерда иккита бир кишилик каравотлар бор эди. Уларнинг ўртасига ўтирдим ва барчамиз шунда бир-биримизга яқин жойлашдик"

"Малкольм суҳбатни бошлади. У китобда болалигидан буён бўлаётган тадбиркорлик ишлари ҳам ёритилишини истаганди. Глейзер соат ускуналари ҳақида узун тарихи ҳақида гапириб берди. Болалиги, катта депрессия ҳақида гапирди, мағрурларча сўзлар экан, ўша даврда жуда ҳам меҳнаткаш бўлганини айтди. Ҳозирги оддий одам уларнинг даҳшатли тушунчаларига тан берган бўларди. Лекин Малкольм ўшанда ўзининг тежамкорлигини, ақллилиги ва зукколигини исботлаб берганди".

"Ажабландим. Ўшанда китобда бошқача нарсалар ёзилади деб ўйлагандим: "Ҳой, мен миллиардерман, сен эса йўқ", дейишини кутгандим. Бироқ биз мен ўйлаган гаплардан гаплашмадик, улар қай тариқа камбағалликдан миллионерларга айланишганини айтиб беришди. У хотиржам ўтириб, гапларимни эшитарди".

Шундан кейин яна бир ҳикоя бошланди, Малкольм айтаётган нарсани Брайан ҳам биладигандек кўринарди.

"Хизматкор Брайаннинг қуриган бир жуфт кийимини олиб келиб берди. Малкольм буни беэътибор қолдирмади. У: "Бу "Hugo Boss" шимлари. Бу қанча туришини биласанми? 200 доллар. Бироқ шимлар менга жуда ҳам ёқади", - деди".

"Буни мен "JC Penny"дан 19,95 фунтга сотиб олганман. Ҳали ҳам мен ўзимга атиги 20 долларлик нарсани ҳам олишга қурбим етмайдиган пайтларимни эслайман".

"Ёдимда Брайаннинг олдида менга жуда ҳам ноқулай бўлиб қоларди. Отам оиламиз даврасида шундай хотираларни ёдга олиб турардилар, лекин бизнес-ҳамкорлар, бегоналар ёнида ундай қилмасдилар. Брайан бироз иккиланарди. Биз деярли бир хил ёшдамиз. Ўшанда 40 ёшга яқинлашиб қолгандик".

Шунда Сент-Жонс ўзига яна бир вазифани қўйди.

"Учрашувимиз якунланиши арафасида у мендан агентларсиз ҳам учрашиб туришимиз мумкинлигини сўради", - деб давом этади у.

"Умуман олганда мен ноқулай аҳволга солиб қўйдингиз. Чунки ушбу лойиҳанинг муаллифи менинг агентим. Шунингдек, айнан у китобларнинг сотуви билан ҳам шуғулланади". Тўғриси, у бўлмаганида жараёнлар суст кетарди. Менимча Малкольмнинг агенти йўқ эди. Балки барчаси пулга бориб тақалар. Ўшанда ўзимга ҳам ишонмагандим".

"Бошқа инсонлар билан ҳам ҳамкорлик қилганман, бу ҳам жуда қийин иш. Доимо ишонч доираси бўлади. Факт шундаки, Малкольм одамнинг ичида нима ўтаётганини билди ва ушбу учрашувни ташкил қилган одамнинг розилигисиз менинг ҳолатим хавфсиз бўлмаслигини сезди".

Автобиография барибир дунё юзини кўрмади. Шу сабабли биз Глейзернинг "Манчестер Юнайтед" ҳақида нима деганини, у китобга ўғиллари ростдан ҳам полиция ёрдамида стадионни тарк этганини энди тахмин қилишимиз мумкин.

2005 йил июнининг сўнгги ҳафтасида Жоэль, Ави ҳамда Брайан Лондонга АПЛ ва ФА раҳбари Ричард Скадамор ва Брайан Барвик билан учрашгани борганида Англиядаги дўстона акцияда қатнашишди. 

"Намойишлар сабабли улар Буюк Британияга махфий равишда келишганди", - деди манба.

Учрашувлар бир ёки икки кун давомида "Юнайтед"нинг ўша пайтдаги ижрочи директори Дэвид Гиллнинг ташаббуси билан амалга оширилди.

Учрашув давомида Гилл ака-укаларнинг ҳар бир қадамини бошқариб турди. Эътиборлиси, Гилл 5 ой олдин клубнинг сотиб олиниш ишларида ҳам шундай ишларни бажарганди. Шу йилнинг декабрь ойида у ўз акцияларини "Юнайтед"нинг содиқ мухлиси ва раҳбарият аъзоси Жим О'Нилга 1,3 млн фунт эвазига сотиб юборди. Аслида шу орқали у ўзини Глейзерлардан ҳимоя қилмоқчи бўлганди. Ундан ташқари, у "Shareholders United"га 25 минг фунт хайрия қилди. Ўшанда ундан сумма ҳақида сўрашганида буни жуда кам маблағ деб атаганди.

Ўтган ёзда эса Гилл Глейзерларнинг таклифини "агрессив", лойиҳани эса "ҳалокатли" деб атаганди. "The Athletic"нинг тушунтиришига кўра, энди Гилл ўз фикрини ўзгартириб, "қарзи - ҳалокатга етаклайдиган йўл" сўзларини яшил-тилларанг баннерга ёздириб қўйган. У ушбу гаплар 2010 йили Бирмингем Университетида бир мухлис томонидан янграган, Гилл эса унга: "модель ўзгарди", деб жавоб берган.

Чайқовчилар эса бундай позиция Гиллнинг фаолиятига зарар кўрсатиши мумкинлигини айтишди. Лекин Глейзерлар Гиллни олиб қолишдан мамнунлигини, у кетса, кўплаб персоналлардан ташқари, айрим раҳбарлар ҳам ариза ёзиши мумкинлигини маълум қилишганди. Бир манбанинг айтишича, Гиллнинг клубга бўлган таъсирини инобатга олсак, унинг кетиши "энг ёмон юриш" бўларди. Балки шу сабаблидир, у келаси йили ФА бошқаруви аъзосига айланди. Айтилишича, Гиллни олиб қолишганида Фергюсон ҳам истеъфога чиқмасди. Айнан у Фергини клубда қолишига кўндирарди.

Кейинги 5 йилда Гиллнинг маоши 1 миллион фунтдан 1,95 миллион фунтгача ўсди, 2013 йили "Юнайтед"дан кетганидан кейин эса УЕФА ижро қўмитасига сайланди.

У Глейзерларни Англия футболи оқсуяклари сафига олиб келгунга қадар барчаси туман остида эди. Асосий муаммолар телетрансляция ҳуқуқини жамоавий тартибда сотишда бўлиб турганди. Скадамор, Барвик ва Кэборн бу иш билан шуғулланиш борасида сўров билан чиққанида Глейзерлар ишонч билдиришди.

"Йигитлар, биз сизларнинг тизимингиздан эгалитар жойда туғилган эканмиз", - деб айтишганди ўшанда.

"НФЛда телетрансляциялар ҳуқуқи фақатгина бир инстанция назорати остида эди, айнан улар бошқа қатнашчиларга барчасини бўлиб беришарди".

Кэборн "The Athletic" нашрига ўша учрашув ҳақида гапирди.

"Улар агрессив кўринишмади. Ҳа, умуман олганда улар ўзларини америкалик каби кўрсатишмади ҳам. Менга улар АҚШдаги спорт, телевидение, иқтисодиёт каби соҳаларини "Манчестер Юнайтед"да тарғиб қилишга интилишмоқчидек кўринишди. Бироқ Премьер-лига улар ўйлаганидан каттароқ, фойда қилиш планида биз баскетбол ёки америкача футболдан анчагина ортдамиз".

Мухлислар ташкилоти ўзларини адолатли вазир деб аташар, Глейзерларнинг таваккал қилаётган пайтида Кэборн "Юнайтед"ни ҳимоялаш йўлида қаттиқроқ курашишига ишонишарди. Ҳатто 2005 йили катта текширувлардан кейин Сульшер ҳам мухлисларнинг ҳаракатига қўшилганди.

Нафақат Глейзерларнинг клуб номидан олган қарзларидан, балки, тўловлар эмас, ўша қарзларнинг қўшимча фоизларидан ҳам қўрқув бор эди. Асосий уч хеж-фондлар - Perry Capital, Och-Ziff Capital Management ва Citadel - клубга қарз бериб, директорлар кенгашидан жой талаб қилганди.

"НФЛ клубини сотиб олаётганда биз тўловнинг 15 фоиздан ошиғини қарзлар орқали тўламаслик кераклигини минг марта айтганмиз", - деди "Shareholders United"нинг 15 йил олдинги вакили Шон Боунс.

Ҳозирги чегара эса ягона ставка билан биргаликда 350 миллион доллар қарзни ташкил қилмоқда. НФЛнинг оддий клуби 2,86 миллиардга баҳоланаётганини ҳисобга олсак, бу умумий сумманинг 12 фоизини ташкил қилмоқда. Глейзерлар эса МЮнинг 66 фоизини қарзлар орқали сотиб олишди.

Боунс "Олд Траффорд"дан ярим мил узоқда бўлган фабрикада ишларди, ўйин кунлари эса у оддий мухлисларни клуб акцияларини сотиб олишга ундарди.

"Глейзерлар клуб бошқарувини ўз қўлига олишганида хафа бўлганман. Ростдан ҳам уларга қадар мухлислар клуб назоратини ўз қўлларига олишаётганди", - деди у.

"Ҳар жума кунларида биз "Олд Траффорд" мажлислар залида Гилл ёки бошқалар билан биргаликда муҳокамалар олиб борардик. Ёдимда, Лондонда бўлган шундай учрашувдан мен ўзимга кўплаб маълумотлар олганман".

Боунс "Nomura" билан ҳамкорликда сотиб олиш ишларини амалга оширган, Рассел Деланининг улар томонида бўлгани ҳам ишларнинг ишончли кетишига туртки берган. "Юнайтед"нинг 28,7 фоиз акциялари эгаси ҳисобланган "Coolmore" билан Деланининг муносабатлари яхши бўлганди.

Жон Магнье ва Ж.П. Макманус бошчилигидаги "Coolmore" Фергюсон билан қадрдон бўлгани сабабли биргаликда фонд очишганди. Бироқ "Гибралтар скала" номли от учун курашда икки томоннинг муносабатларига путур етди.

"Лаънати от", деб эслайди телефон суҳбатида Майкл Крик "The Athletic" нашрига.

Магнье ва Макманус ушбу от учун кураш якунланганидан кейин Фергюсонга босим ўтказишни бошлади. Улар 2004 йилнинг январида "Юнайтед"нинг трансфер сиёсати борасида мураббийнинг олдига 99 савол ташлашди. Кейинчалик Фергюсон унинг ўғлига ҳужум бўлгани борасида шикоят билан чиқди. Бироқ "Coolmore"дагилар бу воқеликнинг уларга боғлиқлик борлигини тан олишмади.

10 йил давомида, 2007 йилга қадар "Юнайтед"да савдо корхоналари бошлиғи бўлган Бэн Хаттоннинг айтишига кўра, Фергюсоннинг фаолияти ўшанда сўроқ остида қолган экан.

"Катта норозилик икки томоннинг ўртасига нифоқ солди. Шу сабабли ирландиялик акционерлар ўз қўлларидаги акцияни сэр Алекснинг кетиши учун босим қилишга ишлатишди", - деди Хаттон.

"Ўшанда фақатгина бир самимий инсонгина клубни тўлиқлигича сотиб олиши шарт бўлиб қолди".

Шу маънода Магнье ва Макманус потенциал харидорлар қаторига киришди. Делани шунда ҳам мухлислар яна бир бор таклиф билан чиқиб, Глейзерлардан барча акцияларни сотиб олишига ишонарди, бироқ бу амалга ошмади. Деланини ажаблантирган жиҳат шу бўлди-ки, 2005 йилнинг 12 май кунида Глейзерлар оиласи Магнье ва Макманусдан акцияларни сотиб олиш борасида келишиб олишди.

Ўша вақтда 790 миллион фунтга баҳоланган клубни Глейзерлар босқичма-босқич сотиб олишда қўшимча 270 миллион фунт тўлашларига тўғри келди. Қолган суммалар эса қарзлар орқали тўлаб юборилди. Боунс эса бу ҳолатда Глейзерлар клуб ҳаётини хавф остига қўйган деб ҳисоблайди.

Бироқ Кэборнда фикр бошқача:

"Биз бу савдо ишларини блоклаб қўя олмасдик. Агарда бунинг иложи бўлганида ФА ва Премьер-лига барчасидан хабар топарди. Бироқ улар коррупция ва ўз вазифасини суистеъмол қилиш тестидан ўта олмаганда, ҳеч ким ёрдам бера олмасди".

"8 йилдан буён "Шеффилд Юнайтед"га мухлислик қиламан. Клуб эса бир шаҳар каби. Биз ҳукумат сифатида "Манчестер Юнайтед" ёмон қўлларга тушиб қолмаслиги борасида кафолат бера оламиз, лекин улар жамиятда доимо катта роль ўйнаб келган. Тўғрисини айтганда, биз ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмасдик".

ФАда 3 марта ижрочи директор бўлган Дэвид Дэвис ўша пайтда ўз лавозимини Барвикка бўшатиб бериши керак, бунга эса 2005 йилнинг 28 июнь кунидаги телефон қўнғироғи сабаб бўлган:

"Брайан, биз сенинг "Ливерпуль"га қанчалар даражада содиқ эканлигингни биламиз. Ўшанда сен бизга: "Ҳой, бу Глейзерлар ҳали ФАга келишади. Уни кутиб олишинг керак, деб айтгандинг. Мен "Манчестер Юнайтед"га мухлислик қилишимни барча биларди".

"Клубнинг хариди кўплаб баҳсларга сабаб бўлишини ва одамлар кўпроқ Фергюсонни қўллаб-қувватлашини билардим. Учрашув ёқимли ўтган. Тушунтира олишим мумкин: "Бу одамлар "Манчестер Юнайтед"ни юксакларга кўтара оладими?". Афтидан уларга маълумотномалар ёзиб бериш керак эди".

"ФАни тарк этган кунимоқ "Юнайтед"нинг мавсумий абонементи эгасиман. Менинг жойим жанубий трибунада, аммо айтишим мумкинки, Глейзерлар клубни сотиб олиши тортишувларга сабаб бўлишини билмаслик учун Марсда туғилиш керак".

"Агарда "Манчестер Юнайтед" яхши футболчиларни сотиб олишни тўхтатганида мен ҳам клубни ҳозиргидан кўра кўпроқ танқид қилган бўлардим. Барчамиз Фергюсонга қийин бўлишини тушуниб турибмиз, аммо клубдаги айрим динозаврлар ҳали ҳам Мэтт Басби даврида яшамоқда"

"Коррупция ва вазифасини суистеъмол қилиш борасида ўз қарашларим бор. Улар шунчалик даражада яхшими? Бу иш борасидаги барча саволларга жавоб берилган деб ҳисобламайман. Одамлар уларга саволларини йўллаши ва қарашларини тушунтиришлари керак".

Глейзерларнинг Лондондаги сўнгги учрашуви Кэборн билан унинг офисида бўлган. Ўша кечада уларнинг Буюк Британия ҳукуматида иши бўлган ва бўш вақтида экскурсия борасида ҳам келишиб олишган.

"Америкаликларга барча нарса ёқади, чунки уларнинг тарихи бизники каби буюк", - деди Кэборн.

Гилл йўлда Уайтхоллдаги Авлиё Стефанга кириш учун навбатда турганида Глейзерлар хизмат машинасида кетишаётганди. Кейинчалик гуруҳ йиғилиб Черчилдаги хонада биргаликда кечки овқат тановул қилишди. Ушбу учрашувдан ҳеч ким завқ олмади. АПЛ соврини - бир томон. "Юнайтед" мухлислари ҳам бир томон.

29 июнь куни соат 18:15да ака-укалар раҳбарият вакиллари билан учрашиш учун кумушранг автобусда "Олд Траффорд"га етиб келишди. Маълумотлар оммага ошкор қилинди. Маҳаллий фотографлар ва журналистлар у ерга ташриф буюришди. Шунингдек,  "Олд Траффорд"га куни билан Глейзерларга қарши қўшиқ куйлашган 400га яқин мухлислар ҳам етиб келишганди.

Директорлар кириш эшиги ёнига қўриқчилар темир эшикларни ёпиб қўйишди. Мухлислар эса бунга очиқдан очиқ норозиликларини билдиришди.

Орадан бироз вақт ўтиб, тартиб посбонлари итлари билан стадион атрофини тозалашни бошлашди.

"Жуда ҳам қўрқинчли эди", - деди ўша куни Глейзерларнинг ёнида бўлган манба. "Ичкарида кутишга мажбур эдик".

Кечки 22:25да двигателларнинг овози эшитилди, "Стретфорд Энд"нинг кириш эшиклари очилди. Икки полиция фургони Глейзерларни ўз ичига олди. Айрим мухлислар фургонга қарата тош отишди. Икки мухлис ҳибсга олинди.

Эртаси куни клуб афсонаси Сер Бобби Чарльтон мухлислар билан учрашиш учун "Олд Траффорд"га етиб келди. У журналистлар олдида бир тун олдин бўлган воқеалар учун клубнинг янги эгаларидан кечирим сўради.

"Уларга мухлисларнинг фикрини ўзгартира олишмаслигини тушунтирдим. Бироқ янги эгаларнинг ҳислари "Манчестер Юнайтед" билан боғланиб бўлган экан".

Умуман олганда Чарльтоннинг Глейзерлар борасидаги илк таассуроти ижобий бўлган.

Бироқ Чарльтоннинг сўзлари мухлисларга камлик қилди, шу боисдан улар норозилик сифатида пуллари Глейзерларнинг чўнтагига кетмаслиги учун "ФК Юнайтед оф Манчестер" жамоасини ташкил қилишди. Энди Уолш ўшанда 43 ёшда эди ва ўшанда "Олд Траффорд"да машинасида ўтирганди.

"Йиғлагандим. Бу аҳмоқлик, аҳир қандай қилиб?. Бу ҳиссиётларни бошқа мухлислар ҳам ҳис қилаётганди. Агарда клубга мухлис кўзи билан қарасак, ҳиссиётларингизни жиловлашни тўхтатасиз ва асабингизни фақатгина спорт учун ишлатиб юборасиз. Кетиш жуда ҳам қийин бўлган. Одамлар мендан бу борада кўплаб саволлар сўрашган. Бир мухлис уйимга келиб, сочларини юлиб ташлади ва хушини йўқотди. Тарихда ўз ишидан кўра МЮнинг ўйинини афзал кўриб, ишидан ҳайдалган инсонлар ҳам бўлган. Орадан бир неча ойлар ўтиб, у билан "ФК Юнайтед"нинг ўйинида кўришиб қолдим. Ўшанда у хурсанд эди".

Ўтган ишлардан кейин Уолш "Юнайтед"ни яхши кўра олмади.

"Ҳа, Глейзерлар фақатгина савдо орқали катта фойда олишмоқда, бироқ улар бу орқали клубнинг юрагини сотиб юборишди, деб ҳисоблайман! Улар - клубнинг ҳақиқий душманлари".

"Юнайтед"нинг расмий сайтида инвесторлар билан алоқа ва бизнес бўлимда икки айланали диаграмма келтирилган. Бу эса 2009 йили тушумлар 66 миллион фунтни ташкил қилганини кўрсатганди. Бу эса умумий фойданинг 24 фоизини ташкил қилади. Бошқа бир диаграмманинг кўрсатишича, 2019 йилги тушум 275 миллион фунт бўлган, бу эса умумий фойданинг 44 фоизи дегани. Демак, дунёнинг бирорта клуб ҳозирги пайтда бўлаётган пандемия даврида "Юнайтед" каби тайёр бўлмаган. Клубдагиларнинг маоши ва қўшимча харажатлар 53 фоизни ташкил қилади, бу эса АПЛдаги энг паст кўрсаткичдир (бу ерда фойда ва тўловларнинг ўртача қиймати келтириб ўтилган).

Собиқ директор шундай дейди:

"Буни умумий тарзда муҳокама қилиш мумкин. Фақатгина "Юнайтед" футболни ўзгартирмади. "Барселона", "Реал", "Милан", "Бавария" - пуллар учун ҳомийлар қидирди".

Шу билан бир қаторда бошқа бирорта клубда "Юнайтед" каби ҳомий топиш ишлари яхши кетмади. Айни дамда сайтда 25та жаҳон, 8 маҳаллий, 14 медиа ва яна 14та молиявий ҳамкорлар номи ёзиб қўйилган. Умумий ҳисобда улар 61тани ташкил қилади. Бу эса Глейзерлар клубни сотиб олганидан кейин бўлган энг катта ўзгаришлардан биридир. Аммо қизиқ томони шундаки, Глейзерлар ҳалигача "Тампа-Бэй Бакканирс"ни "Юнайтед"дан устун қўйишади.

"Агарда "Тампа-Бэй Бакканирс"нинг ўйинига ташриф буюрсангиз, у ерда клубга ҳомийлик қилаётган компанияларнинг логолари ёпиштириб қўйилганлигини кўришингиз мумкин: DIY маржонлари, товуқли овқатлар ресторани, автомобиллар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари билан ҳамкорлик - улар афзалроқ", - деди собиқ ижрочи.

(Давоми бор)

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика