UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  1 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

Футболчилар қачон ўз "пикига" чиқади? The Athletic тадқиқот ўтказди Янгиликлар

Футболчилар қачон ўз "пикига" чиқади? The Athletic тадқиқот ўтказди

Эътиборингизга "The Athletic"нинг футболчилар қачон имкониятига кўра энг юқори даражасига чиқиши борасидаги тадқиқот маълумотларини келтириб ўтамиз.

Тадқиқотчилар мураккаб статистик кўрсаткичларга урғу беришни хоҳлашмади, чунки бу анча қийин ва доим ҳам реал картинани кўрсатиб бера олмайдиган омил саналади. Улар асосий эътиборни футболчиларнинг амплуасига кўра сўнгги 10 йилликдаги ўйин амалиёти (ўйин вақти)га қаратишди.

Футболчининг индивидуал "пик"идан келиб чиқсак, бу мантиқан унчалик ҳам тўғри эмас. Тасодифлар жуда кўп, мураббий омили, бундан ташқари, АПЛ каби чемпионат вакилларида яна жуда кўплаб майда деталлар мавжуд. Мисол учун, Криштиану Роналду фаолиятининг энг юқори чўққисини аниқ айтиш деярли имконсиз. 

23 ёшида ЕЧЛда зафар қучганими? 25 ёшда "Реал"даги биринчи мавсумми? 31 ёшдаги "Евро" ғолиблигими ёки 36 ёшда МЮга "камбек"ми? Ўйлашимизча, статистик, эмоционал ва тактик жиҳатдан бу турли даврлар бўлади.



Бироқ маълумотлар оқимида ўйин амалиёти (ўйин вақти) энг маъқул кўрсаткичлардан биридек:

1. Мураббийлар асосий таркибга одатда энг кучлиларни, яхши спорт формасида бўлганларни қўяди. 

2. Нидерландия, Дания ёки Жанубий Америкадан кўра, АПЛ учун бу усул кўпроқ мос тушади. Сабаби аксарият ҳолларда АПЛга футболчилар маълум даражага чиқиб, кучга тўлган даврда келади ва дарҳол натижа бериши талаб қилинади. Бошқа Лигага қайта сотиш учун ёш ўйинчиларни инглизлар одатда харид қилишмайди.

"Атлетик"дагилар узоқ тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келишди: дарвозабон учун - 28-29 ёш. Марказий ҳимоячи учун – 27-28 ёш. Қанот ҳимоячиси – 25 ёш ва ундан катта (ундан кичик эмаслиги аниқ). Марказий ярим ҳимоячи ҳам 25+, Вингер худди ҳужумкор ярим ҳимоячилар каби – тахминан 26 ёш, Марказий ҳужумчи учун "пик" эса – тахминан 27 ёшда. Жуда қизиқ-а, шундай эмасми?



Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Роналдунинг энг "зўр даврлари" қачон бўлган? Бошқа футболчилар борасида нима дея оласиз?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика