UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Капелло "Реал"га қайси ҳужумчини олиш кераклигини айтди  0 19:50Интервью. Эктор Купер - "Осиё кубогига боришдан мақсад, унда ғалаба қозониш" (видео)  3 19:36Кокорин ва Мамаев томонидан калтакланган инсонлар Путин томонидан тақдирланди  1 19:26Фантастика! МЮ Де Хеага дахшатли маош таклиф қилди  10 19:13Омар Моманидан янги карикатура: Вақтнинг ўтиши...  15 19:10Интервью. Неманья Матич: "Менинг сербча тарихим"  1 18:56"Барселона" уч футболчи учун 200 млн евро ажратмоқчи  5 18:45Европа клуби Усэйн Болтга шартнома таклиф қилди  2 18:14"Манчестер Сити" футболчиси фаолиятини "Бетис"да давом эттириши мумкин  0 18:05Франция U18 - Ўзбекистон U17 - 1:0   9 17:41“Барселона”дан кетиши керак бўлган 4 футболчи  6 17:29«Динамо»нинг янги қароргоҳи Жомбойда, клуб академияси эса Самарқандда қурилади  13 17:04Бўлган воқеа. Неймар 7 ёшли қизалоқни йиғлатди ВИДЕО (асаби бўшлар кўрмасин)  11 17:00"Барселона" 9-рақамни изламоқда  2 16:21Гвардиола: "Месси - ўз оламида яшайдиган инсон"  4

Футбол оламидаги эгизаклар ФОТО Янгиликлар

Футбол оламидаги эгизаклар ФОТО

Теглар :  Эгизаклар
Ака-ука футболчилар жуда кўплаб топилади, лекин эгизак футболчилар қўл билан санарли даражада кам.

Қуйида футбол оламидаги эгизаклар билан таништирамиз.


Эрвин Клемерс ва Хельмут Клемерс. ГФР.

Туғилган санаси: 24 март 1949 йил.

Қизиқ факт: 1974 йилги Жаҳон чемпионатига Хельмут дисквалификация қилинган укасининг ўрнига борган. Германия чемпионати доирасидаги ўйинлардан бирида Эрвин ҳакамни ҳақорат қилгани учун Немис футбол иттифоқи уни терма жамоадан четлатган. Ўша мундиалда ГФР чемпионликка эришган...



Андреас Равелли ва Томас Равелли. Швеция.

Туғилган санаси:
13 август 1959 йил.

Марказий ҳимояда ўйнаган Андреас у қадар таниқли эмас. Бироқ у дунёга машҳур акасидан бир йил олдин Швеция терма жамоасида дебют қилган.

Гильермо Баррос Скелотто ва Густаво Баррос Скелотто. Аргентина.

Туғилган санаси: 4 май 1973 йил.

Қизиқарли факт: футболчиликни тугатгач Гильермо «Ланус» клуби бош мураббийига айланди. Густаво эса клуб техник директори лавозимини эгаллади. Ҳиссиётларга бой эгизаклар «мураббийлар ўрнида» оригинал кўринишарди.

Франк де Бур ва Рональд де Бур. Голландия.

Туғилган санаси: 15 май 1970 йил.

Қизиқарли факт: Голландиялик эгизаклар биргаликда бешта клубда ўйнашган: «Аякс», «Барселона», «Рейнджерс», «Ал-Райян» ва «Ал-Шамал».


Фил Невилл ва Трейси Невилл. Англия.

Туғилган сана: 21 январь 1977 йил.

Фил Невиллнинг Гари исмли акаси борлигини барча билади. Бироқ Трейси исмли эгизаги борлигини билмаса керак. Трейси ҳам спортчи бўлган, у нетбол (баскетбол тури) бўйича Англия терма жамоаси сафида ўйнаган.

Ҳамит Олтинтўп ва Ҳалил Олтинтўп. Туркия.

Туғилган сана: 8 декабрь 1982 йил.

Қизиқ факт: Гельзенкирхенда туғилган ака-укалар деярли бутун фаолиятини Бундеслигда ўтказишди. Ҳалил Туркия чемпионатида 28 ёшида, Ҳамит эса 29 ёшида дебют қилган.

Филипп Деген ва Давид Деген. Швейцария.

Туғилган сана: 15 февраль 1983 йил.

Давид бир неча йил олдин соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли футболчиликни тугатди, Филипп ҳозирги кунга қадар «Базел»да ўйнамоқда.

Василий Березуцкий ва Алексей Березуцкий. Россия.

Туғилган сана: 20 июнь 1982 йил.

Қизиқ факт: Алексей узоқ вақт акасидан кўра қобилиятлироқ ва кучлироқ футболчи деб ҳисобланган. ЦСКАга Леша Васядан ярим йил олдин келган. Россия терма жамоасида ҳам акасидан 4 ой олдин дебют қилган.

Ларс Бендер ва Свен Бендер. Германия.

Туғилган санаси: 27 апрель 1989 йил.

Улар «Бранненбург», «Унтерхахинг», «Мюнхен 1860» ёшлар жамоаларида бирга ўйнашган. Катталар орасида эса фақат Мюнхенс клубида бирга фаолият олиб боришган. 2009 йилда эгизакларнинг йўллари айро келди: Свен Дортмундда «Боруссия» сафида, Ларс эса Леверкузенда «Байер» таркибида тўп тепмоқда.

Кирилл Комбаров ва Дмитрий Комбаров. Россия.

Туғилган сана: 22 январь1987 йил.

Бир бирига томчи қуйиб қўйгандек ўхшайдиган футболчилар «Динамо» сафида ўйнашарди, 2010 йилда эса биргаликда «Спартак»ка ўтишди.


Фабио да Силва ва Рафаэл да Силва. Бразилия.

Туғилган сана: 9 июль 1990 йил.

Яқин ўтмишда эгизаклар биргаликда «Манчестер Юнайтед» клубида ўйнашарди. Айни пайтда Фабио «Кардифф Сити»да, Рафаэл эса Францияда «Лион» шарафини ҳимоя қилмоқда.



 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+14   
30 июл 06:58:43
Korol L M 10
Samvel va Sampaouli Babayanlaram esdan chiqib ketibti.
+5   
30 июл 01:20:15
CR7 and Bukhara
Shota va Archil Arveladzelarni ham qo'shish kerak edi
+3   
30 июл 06:47:03
muzaffarov abbosbek
aleksey va anton miranchuklar ham egizakmi ?
+2   
30 июл 09:55:49
Аброр фанат барса
muzaffarov abbosbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
aleksey va anton miranchuklar ham egizakmi ?
Ха улар хам эгизак
+1   
30 июл 07:55:19
Eldor Nishanov
Korol L M 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Samvel va Sampaouli Babayanlaram esdan chiqib ketibti.
Dummalanskiy)))
+1   
30 июл 05:08:43
ДИНАМО_МОРАКАНД
ЖЧ 1990 да С.Арабистондан бир хил эгизиклар уйнагани эсимда.Хасан Хусанларлар.
   
30 июл 21:27:06
NORIN
Eldor Nishanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dummalanskiy)))
Dumalaganskiy deganingizni o'ziga dumaladim:):):)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим" Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим"
Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер...  50
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг