

"Жамоага кўп нарса бера олишимга ишонаман. Бизда кучли ярим ҳимоячилар жуда кўп, улар турли хил вазифаларни бажаришади ва исталган пайтда бир-бирининг ўрнини тўлдиради.
Хатто майдонга тушмаган футболчи ҳам қўлидан келганча жамоага ёрдам беради. Асосийси - ғалаба ва совринлар учун кураш. Биз ҳали ҳам ЕЧЛдамиз ва ушбу турнирни ютишга ҳаракат қиламиз, АПЛда эса максимал равишда энг юқори ўрин сари интиламиз", - деди бразилиялик.
Фред ушбу мавсумда АПЛда 20 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди.



