Франция термаси собиқ ўйинчиси: "Гризманн терма жамоадаги фаолиятини якунлаши керак. У катта турнирларда ўйнай оладиган ҳолатда эмас"
14 июл 2024 23:00
Янгиликлар
Франция термаси собиқ ўйинчиси: "Гризманн терма жамоадаги фаолиятини якунлаши керак. У катта турнирларда ўйнай оладиган ҳолатда эмас"
Франция терма жамоаси собиқ ўйинчиси Жером Ротен "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманнга терма жамоадаги фаолиятини якунлашни маслаҳат берди.

"Буюк футболчилар ўз вақтида тўхтай олиши керак. Менинг фикримча, у катта мусобақаларда юқори даражада ўйнай олмайди. Диего Симеоненинг талабларига жавоб бериш ҳам осон иш эмас. "Стоп" дейиш ва тўхташ вақти келди. Рафаэль Варан ўз вақтида терма жамоадан кетди. Гризманн эса ҳали ЖЧ-2026да ҳам ўйнай олишига ишонмоқда. У чиройли якун палласини ўтказиб юборди деб ҳисоблайман", – дея фикр билдирди Жером Ротен.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар