Франция чемпионатида 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

Sherzod Nurmatov
19 май 2022, 20:39
Унда Лига 1'да дебют мавсумини ўтказган италиялик ғолиб бўлди.

ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Лига 1'да 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши посбони деб топилди.

Эътироф учун парижликлар посбонига "Марсел"даги ҳамкасби Антони Лопеш, "Нант"дан Альбан Лафон ва "Ницца"дан Вальтер Бенитес рақобат кўрсатди.

Ўтган мавсумда Жижининг жамоадоши Кейлор Навас энг яхши дарвозабон дея эътироф этилганди.

23 ёшли Доннарумма Франция чемпионатининг 23 та ўйинида 23 та гол ўтказиб юборди ва 8 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда якунига этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ligue1.com